Карло Анчелотти: “Ҳисоб 2:0 бўлганида, бироз тинчландик”
19 дек 2013 11:16
Янгиликлар
Карло Анчелотти: “Ҳисоб 2:0 бўлганида, бироз тинчландик”
“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, шогирдларининг Испания Кубоги 1/16 финали доирасидаги “Олимпик де Хатива”га қарши ўтказган ўйинидан мамнун бўлмади (2:0).
“Ҳисоб 2:0 бўлганида, бироз тинчландик. Иккинчи бўлим менга умуман ёқмади. Аммо рақибнинг ўйинига ҳам қойил қолмай иложимиз йўқ. Улар бизга бўш зоналар қолдиришмади ва яхши ўйин кўрсатишди”, - мутахассиснинг сўзларини келтиради Football Espana.
Фикрлар