

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Аммо "Барселона"нинг оффсайддан урган икки голи бизга қаттиқ зарба берди.
"Барселона" - ажойиб жамоа. Улар ўйинни назорат қилишди. Аммо ушбу икки голдан кейин барчаси ўзгариб кетди.
Балки, биз ўтган бир ой давомида жисмоний тайёргарликка катта эътибор берганимиз учун чарчоқ аломатлари кўриниб қолгандир. Чунки ўйин давомида бошқа муаммо кўрмадим.
"Барселона"га қарши ўйин биз учун ажойиб дарс берди. Янги мавсумда қилинган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.
Таркибимизда сифатли, юқори иқтидор эгалари йиғилган. Йигитлар янги чорловларга тайёр. Янги мавсумга деярли тайёрмиз", - деди Анчелотти.



