UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  1 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  2 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Каримжон Бозоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Хоразм аҳлига салом. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи таймда сал бўшашдик. Зоналар пассивлик кузатилгани учун гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида десак бўлади. Бу мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқариб, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. 

- "Навбаҳор-фарм" жамоасининг Про-лигада иштирок этишдан мақсади нима?

- Асосий мақсадимиз ёшларни тайёрлаш. Про-лига ҳам деярли Суперлига билан тенг турнир. Мақсадимиз ёшларна ўйин амалиёт бериб, катта жамоаларга тайёрлаш. Шу билан бирга, Про-лигада яхши натижа қайд этишни мақсад қилганмиз. 

- Шерзод Ғуломжоновнинг захирада қолдирилишига муносабат билдирсангиз.

- Шерзод Ғуломжоновга келадиган бўлсак, у ушбу ўйинга қилинган тактикага тушмай қолди. Умуман олганда, у яхши футболчи. Секин-секин жамоага қўшилиб кетмоқда. Унинг позициясидаги йигитлар бироз ёшроқ. Ҳар бир позицияда рақобат бўлиши керак. Шерзод ҳам ўз позициясида рақобатни ютиб чиқса, майдонга туширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика