Капустка: "Қозоғистонга қарши баҳсдан сўнг ғазабдамиз"

Aslanov Jasurbek
5 сен 2016, 17:43
Польша терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бартош Капустка Қозоғистонга қарши ЖЧ-2018 ўйини (2:2) натижасида кўнгли тўлмади.

"Ғазабдамиз. Бундай қилиб очко йўқотишимиз мумкин эмас. Бу шунчаки саралашнинг омадсиз старти бўлади деб умид қиламан. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо рақиб ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, ғалаба голини уришга қийналдик. Рақиблар ҳимояда яхши ўйнади. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эди, аммо ўз устунлигимиздан фойдалана олмадик" - дейди Капустка.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportowe Fakty