Каналес "Монтеррей"га кўчиб ўтди
24 июл 2023 21:36
Янгиликлар
Каналес "Монтеррей"га кўчиб ўтди
Испаниянинг “Бетис” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Каналес Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси футболчисига айланди.
Нуфузли Transfermarkt портали келишувни 10 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи ва унинг янги жамоаси ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, Каналес "Расинг" (Сантандер) тарбияланувчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида Испаниянинг "Реал Сосьедад", "Валенсия" каби клубларда, шунингдек, "Реал Мадрид"да ўйнаган.
Ярим ҳимоячи “Бетис”да фаолиятининг сўнгги беш йилини ўтказди, шу вақт ичида 207 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар