Каллум Хадсон-Одои "Челси" билан янги шартнома имзолашни хоҳламоқда

Alisher
28 июн 2019, 11:20
"Челси" ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои клуб билан янги шартнома имзолашга яқин.

Клуб бош мураббийлигига Фрэнк Лэмпарднинг тайинланаётганлиги футболчининг қарорига таъсир кўрсатган. У январда раҳбариятга трансфери бўйича ариза берган эди.

Футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам қизиқишни сақлаб турибди.

18 ёшли футболчи "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Англиянинг турли ёш термаларида ўйнаган. Хадсон-Одои шу йилдан эътиборан Англия миллий терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.

Ўйинчи якунланган мавсум 25та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассистга эришган.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal.com