UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  10 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди” Янгиликлар

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо АПЛ 27-турида жамоасининг “Борнмут”га (1:1) қарши баҳсидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик ва камида 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бўлишмиз лозим эди. Аммо якунда бор йўғи дурангга эришдик. Бунда кимни айблаш мумкин? Албатта ўзимни, бошқа ҳеч кимни эмас. Биз қулай имкониятни қўлдан чиқардик.

Иккинчи бўлимда биз бир киши кам бўлиб қолган жамоа билан куч синашдик. “Борнмут” футболчилари ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимояда мустаҳкам туришди. Қолаверса, рақиб посбонининг ўйинини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўйин тугаши сари жамоанинг ҳужум сифати тушиб кетди. Биз шунчаки гол ура олмадик.

Ҳакамлар иккита энг муҳим вазиятда ҳар иккала дарвозага ҳам пеналти белгилашди. Қолган қарорлар бўйича шарҳ беролмайман. Ҳакамлар бригадаси ўйинни яхши ўтказишди.

Баъзида 10 кишига қарши ўйнаш яхши, баъзида қийин. Агар биз иккинчи бўлим бошида тезкор гол урганимизда, кейинчалик яна гол уришимиз осонлашарди. “Борнмут” эса бир киши бўлиб кам бўлиб қолганда, қандай ҳаракат қилиш лозим бўлса, худди шундай ҳаракат қилди. Бунинг учун уларни айбламоқчи эмасман”, дейди Моуриньо.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика