

20 ёшли футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри The Sun'га таяниб хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар"дан ташқари Хевенга "Фулхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Хевен барча турнирларда саккизта учрашувда майдонга тушди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, ўйинчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.



