Жон Оби Микел Хитой клубига ўтди
06 янв 2017 13:58
Янгиликлар
Жон Оби Микел Хитой клубига ўтди
"Челси" ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради.
Оби Микел "Тяньцзинь Тэда" клуби билан шартнома имзолади. Ҳозирча шартнома шартлари маълум эмас. Микел 2006 йилдан бери "Челси" шарафини ҳимоя қилади. У ҳозиргача "аристократлар" сафида 372 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 13 та голли пас берган.
Олдинроқ "Тяньцзинь Тэда" Оби Микелга ҳафтасига 140 минг фунтли шартнома таклиф қилаётган эди.
Фикрлар