"Женоа" ҳужумчиси "Интер"га ўтишга яқин

Alisher
26 янв 2022, 11:53
"Интер" янги захира ҳужумчиси изламоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Милан клуби "Женоа" форварди Фелипе Кайседо билан шартнома имзолашга яқин.

33 ёшли эквадорликнинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 2,5 млн еврога баҳоламоқда.

Кайседо жорий мавсум барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.



Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano