"Реал"нинг янги сардори ким бўлади?

4 июл 2026, 00:00
Дани Карвахаль клубни тарк этганидан сўнг "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоанинг асосий сардорига айланади.

Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, бош мураббий Жозе Моуринью ЖЧ–2026даги омадсиз иштирокка қарамай, уругвайлик футболчига тўлиқ ишонч билдирмоқда. Португалиялик мутахассис Вальвердени июль ўрталарида бошланадиган мавсумолди йиғинининг муҳим фигураси сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, йиғин олдидан мураббий футболчи билан шахсий суҳбат ўтказишни режалаштирган.

Клуб раҳбарияти ҳам Карвахаль кетганидан кейин айнан Вальверде жамоанинг асосий сардори бўлишига ишонмоқда.

27 ёшли ярим ҳимоячи 2016 йилдан буён "Реал" тизимида. Шу вақт ичида у Чемпионлар лигаси, Ла Лига, Испания кубоги ва бошқа қатор катта совринларни қўлга киритди ҳамда жамоанинг етакчиларидан бирига айланди.

Ўтган мавсумда Вальверде барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол муаллифи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca