Англия – Мексика учрашуви вақти ўзгариши мумкин

4 июл 2026, 01:14
ЖЧ–2026 1/8 финалидан ўрин олган Англия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги баҳс об-ҳаво сабабли режалаштирилган вақтдан анча эртароқ бошланиши мумкин.

BBC хабарига кўра, ФИФА Мехикодаги машҳур "Ацтека" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув бошланиш вақтини тахминан 6 соат олдинга кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда. Илк режага кўра, ўйин 5 июль куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланиши керак эди. Энди эса баҳс 5 июль куни соат 12:00 га кўчирилиши мумкин.

Бунга синоптиклар томонидан берилган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақидаги прогнозлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча ФИФА ўйин вақтининг эҳтимолий ўзгариши юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Мусобақа хавфсизлик регламентига кўра, стадиондан тахминан 13 километр радиусда чақмоқ қайд этилса, учрашув автоматик равишда камида 30 дақиқага тўхтатилади.

Шунингдек, ФИФА регламентига мувофиқ, ташкилот зарурат туғилганда учрашувни бекор қилиш, бошқа вақтга кўчириш ёки бошқа стадионда ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC