Инзаги билан урушиб қолган "Лацио" футболчиси Қатар клубига ўтиши мумкин
01 янв 2021 00:55
Янгиликлар
Инзаги билан урушиб қолган "Лацио" футболчиси Қатар клубига ўтиши мумкин
"Лацио" ҳамда ҳужумчи Фелипе Кайседо ўртасида мунозаралар юзага келди.
32 ёшли эквадорлик футболчи А Сериянинг 14-тури доирасида "Милан"га қарши ўйинда иштирок этмаганди. Клубдагилар эса бу борада тушунтириш бермаганди. Қайд этилишича, футболчи бош мураббий Симоне Инзаги билан урушиб қолган. Рим клуби форвард билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда.
Унга "Фиорентина" ҳамда Қатар клубидан таклиф бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар