"Интер" "Женоа"дан Кайседони ижарага олди

Sherzod Nurmatov
29 янв 2022, 19:31
Милан клуби расмий сайти ҳужумчи Фелипе Кайседо трансферини эълон қилди.

Футболчи "нерадзуррилар" сафида ижара асосида тўп тепади. Келишув  мавсум сўнгига қадар амал қилади.

33 ёшли эквадорлик футболчининг "Женоа" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 2,5 миллион еврога баҳолаган. 

Кайседо ушбу мавсумда 10 ўйинда 1 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: inter.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›