

Гап ҳужумчи Эдин Жеко ва ярим ҳимоячи Эмерсон дос Сантос ҳақида кетмоқда. Катта эҳтимол билан бу трансферлар душанба ёки сешанба куни амалга оширилади. Ҳар икки клубнинг футболчилар трансфери юзасидан ўтказаётган музокараси ҳал қилувчи паллага келган.
Шунда “Челси” Жеко ва Сантосга умумий 55 миллион евро тўлайди. Эдиннинг нархи 30, Эмерсоннинг трансфери эса 20 миллион евро бўлади. Лондонликлар қолган 5 миллион еврони қўшимча бонус сифатида тўлаб беришади.




