

"Биз муҳим футболчиларсиз Уэльс каби кучли жамоа билан яхши ўйнадик. Бу сафар Бешич йўқ. Қолганлар сафда. Биз Зеницадаги севимли стадионимизда ўйнаймиз.
Ирландия терма жамоасининг деярли барча футболчилари билан танишман. Уларнинг бари яхши футболчилар. Кўпчилиги Англия, жаҳоннинг энг кучли лигасида ўйнашади. Уларда индивидуал маҳорат бор, аммо Ирландиянинг асосий қуроли - жамоавий ўйин. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Жума куни улар охиригача курашишади деб ўйлайман.
Биз илк маротаба Еврода иштирок этишни истаймиз, аммо рақиб ҳам Францияга бориш ниятида" - дейди Жеко.



