UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

ЖЧга чиққан Осиё жамоалари ФИФА кунларини қандай ўтказишди? Янгиликлар

ЖЧга чиққан Осиё жамоалари ФИФА кунларини қандай ўтказишди?

Март ойининг иккинчи ярмида белгиланган ФИФА кунлари муносабати билан бир қатор жамоалар ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Айниқса жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар учун ўтказилган ўртоқлик ўйинлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хабарингиз бор, Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги мундиалда тарихда биринчи марта ОФКдан 5та жамоа қатнашади.

Ушбу жамоалар ҳам ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда уларнинг ҳар бири иккитадан ўйинда майдонга тушди. Бешта жамоа жами ўнта ўйин ўтказган бўлса, биргина Эрон ғалабага эришди. Форслар Жазоирни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Осиёдан жаҳон чемпионатида қатнашадиган бошқа ҳеч бир жамоа ғалаба қозона олмади.

АВСТРАЛИЯ
Австралия терма жамоаси ФИФА кунларида Норвегия ва Колумбияга қарши баҳс олиб борди. Берт ван Марвейк шогирдлари Норвегияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди ва Колумбия билан 0:0 ўйнашди.

23 март. Австралия - Норвегия 1:4
27 март. Австралия - Колумбия 0:0

Австралия Жаҳон чемпионатида "С" гуруҳидан жой олган ва Франция, Перу ҳамда Данияга қарши баҳс олиб боради.


ЯПОНИЯ
Япония март ойидаги илк ўртоқлик учрашувини Африка вакили Малига қраши ўтказиб 0:0 ўйнади. Кейинги беллашувда эса Украина билан баҳс олиб борди ва бунда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

23 март. Япония - Мали 0:0
27 март. Япония - Украина 1:2

Япония жаҳон чемпионатида "H" гуруҳида Польша, Сенегал ва Колумбияга қарши майдонга тушади.


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея футболчилари ҳар иккала ўртоқлик учрашувини Европа жамоаларига қарши ўтказди. Иккала ўйинда ҳам имкониянтни бой берган кореяликлар биринчисида Шимолий Ирландияга 1:2 ва иккинчисида Польшага 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди.  

24 март. Жанубий Корея - Шимолий Ирландия 1:2
27 март. Жанубий Корея - Польша 2:3

Жанубий Корея мундиалда ўз ўйинларини "F" гуруҳида Германия, Мексика ва Швецияга қарши ўтказади.


САУДИЯ АРАБИСТОНИ
Саудия Арабистони ҳам ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Саудияликлар ҳам Европа жамоаларига қарши иккита баҳс ўтказишди. Дастлаб жамоа Украина билан 1:1 ўйнади ва иккинчи беллашувда Бельгияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

23 март. Саудия Арабистони - Украина 1:1
27 март. Саудия Арабистони - Бельгия 0:4

Саудия Арабистонида жаҳон чемпионатида "А" гуруҳидан ўрин эгаллаган ва ўз ўйинларини Россия, Миср ва Уругвайга қарши ўтказади.


ЭРОН
Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Карлуш Кейруш шогирдлари ФИФА кунларида Африканинг иккита жамоасига қарши майдонга тушишди. Тунис билан ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган форслар кейинги баҳсда Жазоирдан 2:1 ҳисобида устун келишди.  

23 март. Эрон - Тунис 0:1
27 март. Эрон - Жазоир 2:1

Эрон жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан жой олган ва Португалия, Испания ва Марокашга қарши ўз ўйинларини ўтказади.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика