ЖЧ–2026нинг энг кўп "пиёда юрган" футболчилари маълум бўлди

5 июл 2026, 20:40
ЖЧ–2026 иштирокчилари орасида тўпсиз ҳаракатланиш ва пиёда юриш статистикаси эълон қилинди.

Унга кўра, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе учрашувлар давомида босиб ўтган масофасининг 45 фоизини пиёда босиб ўтган ва бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни эгаллади.

Рейтингда Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси етакчилик қилмоқда. 39 ёшли юлдуз турнирда босиб ўтган умумий масофасининг 47 фоизини пиёда юрган.

Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи ҳам Жаҳон чемпионатида 7 тадан гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Мазкур статистика фақат турнирда камида 150 дақиқа майдонда ҳаракат қилган майдон футболчилари асосида ҳисоблаб чиқилган.

Футбол таҳлилчилари буни Месси ва Мбаппенинг кўп пиёда юриши уларнинг ўйинни ўқиш қобилияти ва ҳал қилувчи вазиятлар учун кучини тежаш тактикаси билан изоҳланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta