UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40ФИФА зилзила туфайли Туркиядаги трансфер ойнаси муддатини узайтирди  0 11:19IFAB тоза ўйин вақтини кўпайтириш устида бош қотирмоқда  0 10:58"Барселона" Лебронни НБАдаги тарихий рекорд билан табриклади  0 10:37"Челси" собиқ футболчиси Марк Кукурельяни танқид қилди  0 10:15ПСЖ Гвардиолани таклиф қилишга тайёр  4 09:52Винисиус "Реал" сафидаги 50-голини урди  7 09:50Франция Кубоги 1/8 финал. "Марсель" - ПСЖ 2:1  0 09:45Германия Кубоги. "Бохум" - "Боруссия Д" 1:2  0 09:40АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Лидс" 2:2  0 09:35Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал-Аҳли" - "Реал Мадрид" 1:4  0 09:32Ди Мария яна 1 йил Европада қолишни истамоқда  0 09:11Анчелотти 4:1 ҳисобидан сўнг: "Ғалаба учун яхшилаб дам олиш лозим"  2 08:47ПСЖ кетма-кет иккинчи йил Франция кубогини 1/8 финалда тарк этди  1 08:30Эрик тен Хаг "Лидс" билан ўйиндан сўнг: "МЮ жангга тайёр эмасди"  11 08:18"Марсель" 12 йил ичида илк бора ўз майдонида ПСЖни мағлуб этди  0

ЖЧ-2022. Хорватия Канада устидан иродали ғалабага эришган ҳолда ўз гуруҳида етакчига айланди, шимолий америкаликлар эса турнир билан хайрлашишди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Хорватия Канада устидан иродали ғалабага эришган ҳолда ўз гуруҳида етакчига айланди, шимолий америкаликлар эса турнир билан хайрлашишди

ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Хорватия – Канада ўйини бўлиб ўтди.

Хорватия – Канада 4:1

Голлар: Крамарич (36, 70), Ливая (44), Майер (90+4) – Дэвис (2)

Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич, Ковачич, Брозович, Перишич, Крамарич, Ливая.

Канада: Борян, Ларейя, Витория, Миллер, Жонстон, Хатчинсон, Эуштакиу, Ларин, Дэвид, Бьюкенен, Дэвис.


Хорватия

Андрей Крамарич - 36', Марко Ливая - 44', Андрей Крамарич - 70', Ловро Майер - 90'

Чемпионат Мира. Группа F . 2-тур

27/11/2022, 21:00

1
:
4
Тугади

Канада

Альфонсо Дэвис - 2'

Стадион: Khalifa International Stadium, 44374 томошабин

Бош ҳакам: Andres Matonte

45'
90'
36'  Андрей Крамарич
36'  Иван Перишич
44'  Марко Ливая
44'  Йосип Юранович
56'  Деян Ловрен
60'  Марко Ливая (Бруно Петкович)
70'  Андрей Крамарич
70'  Иван Перишич
72'  Андрей Крамарич (Никола Влашич)
85'  Лука Модрич
86'  Иван Перишич (Мислав Оршич)
86'  Лука Модрич (Марио Пашалич)
86'  Матео Ковачич (Ловро Майер)
90'  Ловро Майер
90'  Мислав Оршич
2'  Альфонсо Дэвис
2'  Таджон Бучанан
46'  Кайл Ларин (Джонатан Осорио)
46'  Стивен Эуштакиу (Исмаэль Коне)
52'  Таджон Бучанан
62'  Ричи Ларея (Дэвид Хойлетт)
72'  Джонатан Дэвид (Лукас Даниэль Каваллини)
72'  Атиба Хутчинсон (Сэм Адекугбе)
85'  Камал Миллер



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!


90+4. Сўнгги нуқта! Хорватия осонлик билан қарши ҳужумдан гол уриб кетмоқда. Гол муаллифи эса Майер, Оршичдан ассист!

90. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди, ўрганиб ҳам қолдик.

90. Оршич кутилганидек зарба бера олмади. У шеригининг пасидан сўнг жарима майдончаси яқинидан жуда оддий зарба йўллади.

88. Ўйиннинг сўнггида канадаликлар тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда, аммо энди Дэвис ва унинг шериклари қайтиши ўта қийин бўлади.


– сайтимиз фотографидан навбатдаги ижод наъмунаси.



81. Қатардан Толибжон Қосимовнинг маълум қилишича, стадионда бугунги ўйинга 44374 мухлис ташриф буюргани эълон қилинди.

78. Боряндан иккита сейв. Канадаликлар посбони жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Хорватия таркибида зарбаларга Перишич ва Брозович муаллифлик қилишди.

73. Канадада эса икки ўзгариш: Хатчинсон ўз ўрнини Адекугбега, Давид эса Каваллинига бўшатиб берди.

73. Хорватияда ўзгариш: дубль муаллифи Крамарич ўз ўрнини Влашичга бўшатиб берди.

70. ГООООЛ!! Перишичнинг қанотдан жарима майдончаси ичига узатган тўпини Крамарич рақиб дарвозасига йўллади. Бу вазиятда канадалик ўйинчилар жуда бўш ҳаракат қилишди.

68. Ўйин темпи кескин пасайди, жамоалардан "уйғониш"ларини кутиб қоламиз.


– Толибжон Қосимовдан навбатдаги суратлар. Кўпроқ суратларнинг Championat.Asia'нинг телеграм каналида кўришингиз мумкин.



63. Альфонсо Дэвис жарима зарбасида ўзини синаб кўрди, аммо унинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

62. Навбат Канадага: Хойлетт Ларейяни алмаштирди.

60. Хорватияда ўзгариш: Ливая майдонни тарк этди, Петкович уни алмаштирди.

56. Ловрен сариқ карточка олмоқда, ҳам кечикиб бўлса ҳам ҳимоячини жазолади.

56. Ажойиб сейв кўрсатиш вақти хорватияликлар посбони Ливаковичга келди. У Дэвиднинг зарбасини чиройли тарзда қайтарди.

54. Хорватия учинчи голга жуда яқин келди, аммо Боряннинг ажойиб сейви канадаликларни голдан сақлаб қолди.

52. Ўйиндан дастлабки сариқ карточка Канада термаси ўйинчиси Бьюкененга кўрсатилди.

49. Осорои! Захирадан майдонга тушган футболчи жарима майдончаси ташқарисидан жуда хавфли зарба берди, аммо унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи таймга старт берилди!


– Иккинчи тайм олдидан Канадада ўзгариш: Осорио ва Коне майдонга тушди, улар мос равишда Ларин ва Эуштакиуни алмаштиришди.


– Ушбу ўйинда сайтимиз фотографи Толибжон Қосимов ишламоқда, бу эса унинг ижод наъмуналаридан бир нечтаси.



ТАНАФФУС


45+3. Хорватия ўйинни анча кучайтирди, жамоа учинчи голга қараб ошиқмоқда.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. ГОООООООЛ!!! Ливаядан ажойиб гол. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасидан ўрин олди!

40. Эуштакиу жароҳат олганга ўхшайди. У майдонда ётибди ва шифокорларни кутмоқда.

36. Крамарич! Хорватиянинг позицион ҳужуми билан гол билан якунланмоқда! Ҳужумчи Перишичнинг ажойиб пасидан сўнг дарвозага яқин жойдан узоқ бурчакни мўлжалга олди.

35. Ливая! Хорватиялик ўйинчининг жарима майдончаси ичидан берган кучли зарбасини Ливакович қийинчилик билан бартараф этди. Хорватлар ҳужумларни анча кучайтиришди.

26. ГООООЛ! Йўқ, Крамаричнинг ажойиб голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилинди.

22. Ливая ҳисобни тенглаштириши мумкин. Ҳужумчи дарвозабон қаршисида жуда ноқулай келган тўпни оёғини қўйишга улгурди. Аммо, унинг зарбаси оддий чиқди ва Ливакович осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

21. Юрановичнинг оддий жойда тўп йўқотиши қимматга тушиши мумкин эди. Хорватлар бахтига "Бавария" ўйинчиси ҳужумни кескинлаштириш чоғида шеригига пас бера олмади.

18. Ҳозирча ўйинда фақатгина битта зарба кўрдик ва ўша ҳам голга айланди. Икки жамоа ҳам, айниқса Хорватия жонланиши керак.

13. Хорватия ҳужумларни бироз кучайтирди. Аммо, ҳозирча Далич шогирдлари шимолий америкаликларнинг голига реакция қила олишмаяпти.

9. Дэвис Ларинни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, аммо ҳакам кеч бўлсада ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

6. Дарҳақиқат! Бу Канаданинг Жаҳон чемпионати тарихидаги илк голи!

2. ГОООООООЛ!!! Альфонсо Дэвис ҳисобни очмоқда. У қанотдан жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!



1. Ўйин бошланди!


– Давлатлар мадҳиялари янграмоқда.

– Барчага салом! Бугун сизлар билан ЖЧ-2022 "F" гуруҳи 2-тур доирасидаги Хорватия – Канада ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
27 ноя 21:05:49
AcmilanAxcha
Hali sport tvga olmasimdan gol uribdi qoyil
   
28 ноя 10:40:34
ArsaBarsa
Prosta Futbol muxlisi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yutsa 3 ochko buladi.Xorvatla bn Marokashda o'zi 4 tadan ochko
Ha uzr. Shuni hisobga olmapman
   
28 ноя 01:40:28
Prosta Futbol muxlisi
ArsaBarsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nimaga tark etdi. 3-tur borku. Yutsa u o'yinda Xorvatiya yutsa imkon bor emasmi?
Yutsa 3 ochko buladi.Xorvatla bn Marokashda o'zi 4 tadan ochko
   
28 ноя 00:52:33
Sophisticated
Kanada bosh murabbiyi katta gapirgandi xorvatlar haqida, a xorvatlar esa Kanadani katta hisobda yutishdi. xD
   
27 ноя 23:50:51
ArsaBarsa
Nimaga tark etdi. 3-tur borku. Yutsa u o'yinda Xorvatiya yutsa imkon bor emasmi?
   
27 ноя 22:32:47
музаффар барса
Хайр канада самалётингизга билетларингизни олиб куяверинг
   
27 ноя 22:32:28
Менинг исмим КЕН
Эххх... Хоккейингни ўйнаб юравермайсанми, Канада?...
   
27 ноя 22:03:28
UFA bu UFA
Kanadaning xursandchiligi 25 daqiqaga yetdi tamom
   
27 ноя 21:48:26
Хакикатгуй
Шу тренерлар танаффус пайтида мухлисларни куллаб кувватлашини курсатса телвизорда уйинчилар яна хам кучли мотивация билан уйниди.
   
27 ноя 21:31:44
International
Канадани уйини тез экан, югуришдаям карор кабул килишдаям.
   
27 ноя 21:26:11
Bavariya champion
Alfonso Devis sozini aytiptida
   
27 ноя 21:24:23
Choriev 87
Харватларда бошқа имкон йўқ бугун фақат ғалаба қозонса гуруҳдан чиқади
   
27 ноя 21:19:33
Сарвар Мамуров
Ух ты Канада ёмонам дахшатку а?
   
27 ноя 21:11:17
Музаффар Махмудов
Девис Бавариядамиди бу?

Олдинлари ЖЧда ўйинчиларни клублари билан ёзишардику
   
27 ноя 21:05:47
Pakhtakor Tashkent
0:1 дан бошланибдику ўйин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика