UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  4 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  3 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади? Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади?

Бугун ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур билан кураш олиб борадиган бўлди. Қуръадан сўнг таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев қизиқ жиҳатга эътибор қаратди.

"Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳи геополитика томонлама қизиқарли бўлди.

Ўтган ЖЧ саралаш босқичида Саудия Арабистони Фаластинга боришни истамаганди (БАА эса Фаластинга борганди). Фаластин футбол федерацияси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйида ўйнамасликка қарор қилгани боис Саудия Арабистони техник мағлубиятдан қутулиб қолганди. Якунда баҳс Иорданияда бўлиб ўтганди, у ерда Фаластин Малайзияни ҳам қабул қилганди.

Энди Фаластин уй ўйинларини қаерда ўтказади? 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга бориши мумкин, 15 октябрь кунги Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви эса нейтрал майдонда бўлиб ўтиши мумкин.

Яманнинг уй ўйинлари билан ҳам қизиқ вазият содир бўлиши мумкин. Ўтган саралаш босқичида Яман меҳмонларни (улар қаторида Ўзбекистонни ҳам) Дохада қабул қилганди. Аммо шундан кейин Қатар ва бир қатор қўшни давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилди. Яман ҳам мана шу давлатлар қаторида эди. Яман уй ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказиши тахмин қилинганди, аммо икки терма жамоа бир гуруҳда эканлиги боис бундай бўлмаслиги мумкин.

Бу саволларга жавобни тез орада билиб оламиз", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика