UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13"Андижон" рус клубига йирик ҳисобда ютқазди  0 21:06"Турон" Қозоғистон вице-чемпионини мағлуб этди  3 21:01"Олимпик" Россия клубига имкониятни бой берди  0 20:59"Пахтакор" Шимолий Македония клубини йирик ҳисобда енгди  2 20:26Равшан Ирматов бошчилигидаги расмийлар "Бунёдкор" стадионида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишди  5 20:04"Локомотив" Руминия клубига ютқазди  4 19:55ОКМК Қозоғистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 19:31Проводников, Али ёки Тайсон? Биз бокс тарихидаги энг шиддатли тўқнашувни аниқлаймиз!  0 19:16ПСЖ янги стадион қурмоқчи  3 18:55Влахович – А Сериянинг энг яхши пенальтичиси  4 18:34МЮ "Лидс"га қарши бугунги ўйин олдидан қандай йўқотишларга эга?  0 18:12Ибрагимович 8 ой ичида илк бор майдонга тушиши мумкин  3 17:52Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"  10 17:35"Жамоага 12 нафар янги футболчи сотиб олинса, мураббий иши ҳам осонлашади". Куман "Барса"да Хавининг фаолияти ҳақида  10 17:15"Севинч" жамоасини янги мавсумда ҳам Владислав Хан бошқаради  1

ЖЧ-2022. Сенсация қайд этган Саудия Арабистони 2-турда Польшага мағлуб бўлди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Сенсация қайд этган Саудия Арабистони 2-турда Польшага мағлуб бўлди

Польша ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 учрашуви якунига етди.

Польша

Петр Зелиньский - 39', Роберт Левандовский - 82'

Чемпионат Мира. Группа С . 2-тур

26/11/2022, 18:00

0
:
2
Тугади

Саудовская Аравия

Стадион: Education City Stadium, 44259 томошабин

Бош ҳакам: Wilton Sampaio

45'
90'
15'  Якуб Кивиор
16'  Мэтти Кэш
19'  Аркадиуш Милик
39'  Петр Зелиньский
39'  Роберт Левандовский
63'  Петр Зелиньский (Якуб Каминьский)
71'  Аркадиуш Милик (Кшиштоф Пентек)
82'  Роберт Левандовский
20'  Абдулеллах Аль-Малки
45'  Салим Аль-Давсари
45'  Абдулела Аль-Амри
46'  Сами Аль-Наджей (Наваф Альабед)
65'  Мохаммед Аль-Бурайк (Султан Аль-Ганам)
85'  Абдулеллах Аль-Малки (Абдулрахман Аль-Обуд)
85'  Салех Аль-Шехри (Нассер Аль-Давсари)
90'  Наваф Альабед (Хаттан Бабхир)

Польша – Саудия Арабистони 2:0

"Education City Stadium"

Голлар: 1:0 – 39 Зелиньски, 2:0 – 82 Левандовски.

Польша – Шченсны, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски, Зелиньски (Каминьски, 63), Франковски, Крыховяк, Белик, Левандовски, Милик (Пентек, 71).

Саудия Арабистони – Аль-Овайс, Абдельхамид, Аль-Булайхи, Аль-Амри, Аль-Брейк (Аль-Ганам, 65), Аль-Досари, Канно, Аль-Малки (Аль-Обод, 85), Аль-Наджи (Аль-Абед, 46), Аль-Брейкан, Аль-Шехри (Аль-Досари, 86).

Огоҳлантиришлар: Кивер (15), Кэш (16), Милик (19), Аль-Малки (21), Аль-Амри (45).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. Левандовски Ал Овайс билан дуэлда гол ура олмади. Посбон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

89. Саудияликлар футболчиси яна майдон марказида тўпни олдирди, бу сафар орқароқда унинг жамоадоши борлиги туфайли Польша ҳужумга ўтишга шошилмади.

82. ГООООООЛ! ЛЕВАНДОВСКИ! Роберт ниҳоят мақсадига эришди. Саудиялик ярим ҳимоячи Ал Малки тўпни ўзига тўғирлашда хатога йўл қўйди ва Левандовски уни эгаллаб олди. Роберт бирга-бир вазиятда дарвозабонни мағлубиятга учратди. Голдан сўнг Левандовски йиғлаб юборди, бу унинг мундиалдаги биринчи голи.

80. Ал Ғаннам жарима майдончасига узатган тўпга ҳеч ким тегмади.

78. ЗАРБААААА... Ал Малкнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетган.

76. Стадиондаги вакилларимиздан бири Толибжон Қосимовнинг ёзишича, аренага 44259 нафар мухлис ташриф буюрипти.

75. Левандовски рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиши мумкин эди, аммо Ал Овайс ундан аввал тўпга етиб келди ва хавфни бартараф қилди.

71. Ўзгариш: Милик ўрнига Пёнтек майдонга тушди

63. ЗАРБАААА.... МИЛИК. Аркадиушнингбош билан берган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди.

62. Вазият яратиш бўйича яққол устунлик арабларда, аммо уни голга айлантира олишмаяпти.

60. ЗАРБААА... Фирас Ал Бурайкан ажойиб вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади. Ҳамма ҳайратда.

55. НИМАЛАР БЎЛЯПТИИИ? Саудияликлар рақиб жарима майдончаси ичида ўта хавфли ҳужум ташкил қилишди ва зарба ҳам берилди, аммо Шесни тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.

54. Зарбаааа... Ал Довсарининг кучли зарбаси анса ноаниқ бўлди.

49. Ал Овайс тўпга рақибдан аввал чиқиб келди ва Польшанинг ҳужумини тўпни аутга тепиб тўхтатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+5. Саудиянинг қанотдан амалга оширган ҳужумидан фойда чиқмади.

45+1. Пенальти! Довсарининг зарбасини Шесни қайтарди, қайтган тўпга Ал Бурайк зарба берди, аммо иккинчи зарба ҳам қайтарилди.

45. Биринчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

44. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Саудияликлар эса пенальтини талашишмоқда.

43. Польша жарима майдончаси ичида Ал Шаҳри ётибди, ҳакам эса ВАР орқали пенальтини текширмоқда.

39. ГООООООЛЛЛЛЛ! Польша ҳисобни очди. Тўп қанотдан жарима майдончасига узатилди, Левандовски дарвозага зарба бермай, посбонни алдаб ўтди ва орқароқда турган Зелинскийга пас берди, Петр эса зарбада адашмади. 1:0.

37. Ал Булайҳининг қўлини Левандовски босиб олган экан, футболчига шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди ва у майдонга қайтди.

35. Левандовски тўп билан рақиба жарима майдончасига ёриб кирди, аммо рақибига нисбатан фол ишлатди. Ҳакам тезда ҳуштак чалиб, ҳужумни тўхтатди.

31. Канно негадир рақиб жарима майдончаси олдида қўл билан ўйнашга қарор қилди.

26. БЕЛИИК! Польшалик футболчиннг зарбасини Ал Овайс қайтарди.

23. Ал Довсарининг рақиб жарима майдончасига ёриб кириши ва зарбасидан фойда чиқмади, чунки тўп ҳимоячига тегди ва ҳужум йўққа чиқди.

22. Ал Бурайк жароҳат олгандек кўринганди, аммо футболчининг аҳволи яхши ва у майдонга қайтди.

18. Саудиянинг жарима зарбасидан сўнг тўп Шеснининг қўлига бориб тушди.

14. Айни дамда ушбу ўйин ўтаётган "Education City" аренасида сайтимиз вакиллари Толибжон Қосимов ҳамда Ғайрат Хасбиулинлар ишлашмоқда.

13. ЗАРБАААА! КАНООООО! Муҳаммад Каннонинг зарбасини Шесни қийинчилик билан қайтаришга эришди.

11. Канно Криховякка блок қўйгани учун ҳакам хуштак чалди.

10. Эрве Ренарга шогирдларининг ўйини ёқмаяпти.

8. Саудияликларнинг фаоллиги ҳали ҳам давом этмоқда, Польшанинг ҳимоядаги ишончли ўйини туфайли араблар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаяпти.

3. Баҳснинг стартида саудияликлар фаол ҳаракат қилиб, голли вазият ташкил қилишга кўп куч сарфлшмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Польша – Шенсни, Кэш, Глик, Берешиньски, Кивер, Франковски, Криховяк, Зелиньски, Белик, Левандовски, Милик.

Саудия Арабистони – Ал Овайс, Абдулҳамид, Ал Булайҳи, Ал Амри, Ал Брейк, Ал Довсари, Канно, Ал Малки, Ал Нажи, Ал Брейкан, Ал Шеҳри

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+19   
26 ноя 19:55:37
International
عبدالعزيز фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kofirga balet qilib yurvur unda, ozin haqiqiy terararissan, ulayam butun dunyo boyicha musulmon laga qarshi ertayu kech hiylala oylab topadi, sandaka xezalela oyinchoq bolib yurasan ulaga, ulayan muxlislari hozir qarshi musulmon laga, biza qarshi bosek terorismizami
Ман сан долбанга яна бир марта этвоман, бу футбол сайти, хамма хохлаган одамига, командасига болеть килади, дунё факат мусулмон ва кофирлага булинмиди, конглини кенгро ки, толерант бу, одамлани булишга харакат кима, сани кивотган ишин ислом факат зарар килади.
+15   
26 ноя 20:15:37
Футбол.
عبدالعزيز фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sila hich nimani bilmisdan bilganlani fikrlashi tor db oylivurasila mayli, botta 2 ta kofir odamni deb bir birini sokvotgan birodarlarimiz qaytarsek fanatik bolamiz, fikrlashi tor bolamiz, gap yo, futbol odamlani birlashtirish orniga Ronaldo Messiga bolib tashadi, buyam mayli shulani db bir birini xatto onadan sokishasi bizani shulani kozini och disek fanatik fikrlashi tor bosek rozimiz
Бу спорт хабарлари сайти диний эмас. Ҳар ким ўз амали учун ўзи жавоб беради. Ўзингизда чуқур диний билимга эга тақводор ясаб олманг. Ким нима амал қилган бўлса ўша амаллари билан якка қолади охиратда.Коммент ҳамма учун очиқ ҳамма фикрини билдириш ҳуқуқига эга давлатимиз ҳам диний толерантлигини эълон қилган. Қачон қараса кофир мусулмон деб ўзингизни диний қарашларингизни сингдиришга ҳаракат қилиб юрибсиз. Сизни "юксак заковатингиз" етган нарсага қолганларни ҳам ақли етади ақлмирза бўлмасангиз ҳам. Бошида айтганимдек бу футбол сайти биз футбол мухлисимиз футболчиларни ўйинига мухлисмиз динига эътиқодига эмас.
+14   
26 ноя 19:50:05
Илхом Нарбаев
Where is Saudia?????
+11   
26 ноя 19:58:20
Soccerland777
Эртага ҳамма ишга, саудиялик футболчиларга биттадан туя!
+11   
26 ноя 19:53:42
ishonch
Ролс Ройс энди туршакка айланмаса бўлгани.
+9   
26 ноя 19:59:27
Fan_BARCA
Shunday qilib Saudiya ertagi tugadi ))
+9   
26 ноя 19:53:25
Spartak Moscow
Саудия етиб келдими ёнингда Левандовский турганда хушёр булмайсанми шунча зур ӯйнаб чичиб қўйиш дейди салмон ибн абдулазиз шошиб қолди мукофотларни беришда
+9   
26 ноя 19:49:46
Fergana_Sux
Kakand 88 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Saudiyada ertagayam dam olish kuni shekilli
Saudiyada dam olish kuniyam ish kuni bo'ladigan bo'ldi.)))
+8   
26 ноя 20:07:46
M-citi✓As Milan
Qiziq bir narsa borda bugun arablarga balet qiganla kelasi tur polshaga baleshilik qilishadi bugun bosa meksikalikka aylaniagadi otgan tur ozlaridan arabistonlik yasashvogandi nima keragi bor bunaqa futbol korib
+8   
26 ноя 19:55:11
Spartak Moscow
Полша ақлли тактика қиляпти
+8   
26 ноя 19:54:00
Pippogol
Masharipov qaerda. Meksikadan xam qoladi.
+7   
26 ноя 20:15:33
Тошкент Пахтакор 19
عبدالعزيز фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аклила етмаганидан кейин шуде, миела котармиди, силага факат футбол боса, когани 2-3-4- даражали
яна бир мартта қайтараман ақлим сиздан кўпроқ нарсага етади ман сиз билан спорлашиш ниятим йўқ ақли бор одам спорлашмийди лекин яна дальше больше қимоқчи бўсез босиб қўйишгаям қурбим етади шунинг учун этвомман дилизи оғритиб қўйган бўлсам узр
+7   
26 ноя 20:11:29
International
عبدالعزيز фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hop uzur qopol gaplarim uchun, lekin korin Bugun Saudiya Arabistoni yani birodarlarimiz maglubiyatidan xursand bovotganlani, siyosat oz yoliga lekin hich bomasa dunyo etibori shu joyda turganda musulmon la hich bomasa shu futbolda dunyoga korinsin digandik
Футбол просто кунгил очар уйин, яхши тарафдан куриниш (бу сузи ишлатиши узи хатою а майлин) мусулмонлани дунёда хурмат килишлари, исломни гузаллиги курсатиш учун бошка мухимро нарсаларам бор, билим, одоб, инсонийлик, гузал хулк и т.п. Саудияни галабасидан кура японлани уйиндан кегин стадионни йигиштириб кетгани ёки катарлилани мехмондустили бу миллатлага нисбатан купрок хурмат обкелди. Саудия чемпион буганидан кура футболчилари (мухлислари)ни инсонийлиги улага ва мусулмонлага нисбатан купрок хурмат обкелиши мумкин. Футболни уруш жанжал, бир-бирига нафрат кузгаш воситасигамас динлар ва миллатларао дустлик воситасига айлантириш кере (узи бунака гапла ёзмасдим).
+7   
26 ноя 20:00:13
Тошкент Пахтакор 19
International фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман сан долбанга яна бир марта этвоман, бу футбол сайти, хамма хохлаган одамига, командасига болеть килади, дунё факат мусулмон ва кофирлага булинмиди, конглини кенгро ки, толерант бу, одамлани булишга харакат кима, сани кивотган ишин ислом факат зарар килади.
Биродарим бунақа фанатикларга ақл ўргатиш бефойда була тоғдан тушиб келган фанатиклар дунёқараши тор бўлади бунақалани
+7   
26 ноя 19:48:20
Музаффар Махмудов
Польшанинг класси баланд ахир барибир
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика