UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  0 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  4 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  41 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  12 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  4

ЖЧ-2022. Неймари йўқ Бразилиянинг Швейцарияга қарши ўйини учун превью Янгиликлар

ЖЧ-2022. Неймари йўқ Бразилиянинг Швейцарияга қарши ўйини учун превью

Бугун Бразилия терма жамоаси Швейцарияга қарши майдонга тушади.

Биринчи ўйинда Лотин Америка жамоаси учун анча қийин кечди. Ўйинда катта устунлик қўлга киритилганига қарамасдан, Тите шогирдлари Сербия дарвозасига иккинчи бўлимдагина гол уришди. Швейцария учун ҳам мундиалнинг илк тури анча қийин бўлди. Улар илк турда Камерун терма жамоасига қарши майдонга тушишди ва Эмболонинг ягона голи европаликларга ғалаба тақдим этди.

Неймарнинг майдонга тушмаслиги Бразилия учун қийинчилик туғдирадими?

Сербияга қарши баҳсда бразилияликлар етакчиси Неймар жароҳат олди ва у бошқа тур баҳсларида иштирок этмаслиги маълум бўлди. Бу даражадаги футболчининг майдонда бўлмаслиги Бразилия учун қанчалик қийинчилик туғдиради. Бразилия учун битта яхши томони шундаки, ҳужумда яхши даражадаги футболчиларнинг етарлилиги бўлиши мумкин.

Тите катта эҳтимол билан Швейцарияга қарши учрашувда ҳам биринчи турдаги тактикадан фойдаланади. Неймарнинг ўрнига эса катта эҳтимол билан Родриго майдонга тушади. Ёки Лукас Пакета плеймекер бўлади ва майдон марказига Фред майдонга тушиши мумкин.

Мурат Якинда қанот вингерлари борасида муаммо бор. Варгас Камерунга қарши ўйинда яхши ҳаракат қилмади, Окафор эса жароҳатда

Швейцария терма жамоасининг чап қанот ҳужумида асосан Цубер ҳаракат қиларди, бироқ у жароҳат олди ва мундиални ўтказиб юборадиган бўлди. Биринчи ўйинда унинг чизиғида Варгас ҳаракат қилди. 24 ёшли вингернинг ўйини эса кўпчиликка маъқул келмади. Варгаснинг техникаси ва тезлиги жуда яхши, бироқ унинг асосий муаммоси жамоадошлари билан бир-бирини яхши тушунмаслигида бўлмоқда. Бугунги баҳсда Варгас захирада қолиши мумкин, унинг чизиғида Ноа Окафор бор. Бироқ Ноа машғулотларда жароҳат олди ва бугунги ўйинда майдонга тушмайди. Яна бир вариант — Фабиан Ридер. Фабиан «Янг Бойз«да ажойиб мавсум ўтказмоқда, бироқ унинг терма жамоада ўйнаш тажрибаси йўқ.

Швейцариянинг яхши ўйнаши Гранит Жаканинг ҳаракатларига ҳам боғлиқ

Чемпионатнинг илк турида Камерунга қарши ўйинда Швейцариянинг сардори Гранит Жака ҳужумкор ўйин кўрсатди, бироқ Жаканинг ўйини жуда яхши чиқмади. У ўйин давомида атиги 47 марта тегди. Айнан Жаканинг ёмон ўйини терма жамоанинг ҳаракатларига ҳам таъсир қилмоқда. Агар у яхши ўйнаса, жамоа ҳам шундай ҳаракат қилади. Агар акси бўлса, жамоада ҳам катта муаммолар бўлади.

Жамоаларнинг эҳтимолий таркиблари:


Тите Неймар ва Данилонинг жароҳатига қарамасдан, ўз услубидан воз кечмайди. Бугунги ўйинда Неймарнинг ўрнига Родриго майдонга тушса, Данилони Эдер Милитао алмаштирса керак.

Мурат Якин эса доимгидек 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилади. Ундан катта ўзгаришларни кутиш ноўрин бўлса керак. Биринчи турдаги ғалаба сабабли Швейцария учун Бразилияга қарши дуранг ҳам ажойиб натижа бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика