ЖЧ-2022 финалини бошқарган ҳакам баҳс якунидан кейин Мбаппега нима деганини айтди

Eldor Akmurzayev
25 дек 2022, 09:10
Қатардаги мундиал ҳал қилувчи баҳсида Аргентина ва Франция ўртасидаги финални польшалик Шимон Марчиняк бошқариб борганди.

“Французлар финал хуштагидан кейин ўйиндаги ҳакамлик учун бизга миннатдорчилик билдирди. Уго Льорис билан бироз фикр алмашдим ва Оливье Жиру билан қўл сиқишдим. У баҳс давомида сариқ карточка олди, аммо ҳеч қандай эътироз билдирмади. У учрашув оғир ўтганини айтди.

Хафа бўлиб турган Мбаппега унинг ажойиб футболчи эканлиги ва ҳали яна бир жаҳон чемпионлигини қўлга киритишини айтдим. У мени қучоқлади, бу эмоциялар эди. Ўша пайт унинг миясида нималар айланганини тасаввур қилишни ҳам хоҳламасдим”, деган Марчиняк.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.pl