UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  0 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  20 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  39 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

ЖЧ-1998 ғолиблари хайрия учрашувида иштирок этишди (фото) Янгиликлар

ЖЧ-1998 ғолиблари хайрия учрашувида иштирок этишди (фото)

1998 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Франция терма жамоасининг етти футболчиси хайрия учрашуви учун яна жамланишди.

Зинедин Зидан бошчилигидаги юлдузли жамоа "Stade Toulousian" аренасида биринчи бўлим футбол, иккинчиси регби бўлган баҳсда иштирок этди.

Футболчилар биринчи бўлимда 6:2 ҳисобида ғалабага эришишди, иккинчи бўлим эса 15:15 ҳисоби билан якунланди.


Зинедин Зидан бошчилигидаги ЖЧ-1998 ғолиблари хайрия учрашувида қатнашишди



Футболчилар иккинчи бўлимда регби ўйнашга ҳам улгуришди



Футбол баҳси 6:2 ҳисобида, регби бўлими эса 15:15 ҳисобида якун топди


Франциялик мутахассис Зинедин Зидан ўз ватанида бор-йўғи 18 соат бўлди. Кейин у "Реал" сафига қайтиб кетди.

Айни дамда мураббий "Реал" учун мавсумолди йиғин ўтказиш билан банд. "Қироллик клуби" кеча Тео Эрнандес билан шартнома тузди, ярим ҳимоячи Хамес Родригес эса икки йил ижара асосида "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.

Зидан Мадрид жамоаси таркибига тез қайтганининг сабаби - жамоа АҚШда бўлиб ўтадиган турнега жўнаб кетиши керак эди.





Машҳур собиқ дарвозабон Фабьен Бартез ҳам хайрия баҳсида иштирок этди


Футболчилар таркибида Дидье Дешам, Биксент Лизаразу, Фабьен Бартез каби жаҳон чемпионлари тўп тепди.

Учрашувни томоша қилиш учун стадионга деярли 20 000 мухлис ташриф буюрди.

"Умид учун табассум" хайрия фондига 310 000 минг фунт ушбу баҳсдан йиғилди. Фондни "Марсель" собиқ дарвозабони Паскаль Олмета бошқаради.



Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам пас бериш учун жамоадошини изламоқда



Биксент Лизаразу ва бошқа футболчилар туфайли фондга 300 000 фунтдан ортиқ маблағ хайрия қилинди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика