UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  21 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Жанубий Суданда бўлган таъсирли ҳикоя: "Милан"нинг ямоқ футболкаси Янгиликлар

Жанубий Суданда бўлган таъсирли ҳикоя: "Милан"нинг ямоқ футболкаси

"У жуда бахтли эди. Мени эса ақлдан озган оқ танли йигит деб ўйлаган бўлса керак..."

Жанубий Суданда май ойидан бери 620 мингдан ортиқ одам кучли сув тошқинидан жабр кўрди — фуқаролар уруши тугаганидан бир йил ўтиб, фалокат юз берди. Ана шундай вазиятларнинг бирида даниялик фотограф Ян Граруп Африка мамлакатига боришга қарор қилди. У ерда бир болакай билан бўлган учрашув унга қаттиқ таъсир қилди. Бу ҳақида у ўзининг ижтимоий тармоғи орқали хабар берди:

"Мен футбол ишқибози эканим ҳеч кимга сир эмас — дунёнинг деярли ҳар бир мамлакатида севимли клубим бор. Италиядан "Милан"ни ҳамда Златанни жуда яхши кўраман. Яқинда Жанубий Суданнинг сув босган ҳудудларига сафар уюштирдим. Саёҳат давомида футболни севадиган, аммо кучли сув тошқинлари туфайли ҳеч қаерда футбол ўйнашга бирор жойи йўқ болаларни учратдим.



Нил қирғоғидаги Канал деб ном олган бир қишлоқда "Милан"нинг эски футболкасини кийиб олган бир болакай эътиборимни тортди. Футболка жуда ҳам эски ва бир нечта жойлари тикилган ҳам эди. У билан суҳбатлашдим ва биз "ўзгача" келишувга эришдик: унга янги форма олиб бердим, эскисини эса менга берди... У бундан жуда ҳам хурсанд бўлиб кетди, ҳаттоки, ичида мени ақлдан озган оқ танли йигит деб ўйлаган бўлса ажабмас. Бўлиши мумкин... Лекин мен учун унинг футболкаси санъат, садоқат ва муҳаббат рамзи эди. Ҳозир форма шу ерда, Данияда. Жанубий Судандаги болалар учун ЮНИСЕФнинг муҳим тадбирини қўллаб-қувватлаш мақсадида, мен формани махсус рамкага жойлаштириб, уни ким ошди савдосига қўймоқчиман.



Шунингдек, Ян — ўғли ҳам футболкаларини африкалик болакайларга совға қилмоқчилиги ҳақида айтди.


"Нега "Милан", Балотелли, Ибрагимович ёки "россонери"нинг даниялик ўйинчиси Симон Кьер бунга муносабат билдирмаётганига ҳайрон бўляпман", — деб кеча пост жойлади Граруп (биринчи постидан бир ҳафта ўтгач). — Биз беэътибор бўлмаган инсонгагина футболкани сотамиз. Барчаси ЮНИСЕФнинг Судандаги ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бўлмоқда. Ҳа, айтганча, ўғлим Элиас футболни яхши кўрадиган африкалик қиз ва ўғил болаларга ўзининг 200 дан ортиқ футболкаларини совға қилишга қарор қилди".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика