UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  3 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Жамшид Саидов: "Таркибимизда мамлакатимизнинг энг етакчи футболчилари жамланган" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Таркибимизда мамлакатимизнинг энг етакчи футболчилари жамланган"

"Бухоро" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.
"Бухорода деярли бир ойдан бери футбол йўқ эди, мухлисларимиз шу кунни кутиб яшашди. Уларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалабани айнан мухлисларимизга бағишлаймиз.

Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, бугун икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўз ўйинларини намойиш эта олишди ва керакли натижани қўлга киритдик. Биз хорижлик бир нечта ҳужумчи билан деярли келишувга эришган эдик, лекин ушбу легионерлар оилавий сабабларга кўра сўнгги паллада ўз мамлакатларини тарк эта олишмади. Нима бўлса ҳам, ҳозир бизда мавжуд футболчилар мамлакатимизнинг энг етакчиларидан бири саналишади, биз уларга ишонамиз", - дейди Жамшид Саидов.

- Жамшид Ҳасанов нега жамоани тарк этди?
- Унга ўйин амалиёти зарур, у акасининг позициясида ўйнайди. Шу сабабли унга асосий таркибга кира олмади. Жамшид анча савияли футболчи, ўйлайманки Жиззахда у ҳали ўз сўзини айтади.

- Камолиддин Мурзоевнинг кейинги тақдири нима бўлади?
- Мурзоев худога шукур анча тузалиб қолди. "Олмалиқ" билан ўйиндан олдин у умумий гуруҳга қўшилиб, машғулотларга киришади.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика