UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  17 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8

Жамшид Саидов: "Олий лигада қолиш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Олий лигада қолиш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз"

Теглар :  Қўқон-1912Бухоро
“Бухоро” - “Қўқон1912” (2-0) учрашувидан сўнг мураббий ва журналистлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди.

“Аввалом бор бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Бугун улар катта ҳажмдаги ишни масъулият билан бажаришди. Афсус-ки, турнир жадвалидаги  ҳолатимиз барибир бизни босим остида ушлаб турибди. Ҳар бир учрашувга сўнгги учрашувга тайёрланаётгандай тайёргарлик кўришга мажбурмиз, бу эса жуда оғир. Нима бўлса ҳам футболчиларимиз мухлислар ишончини оқлашмоқда. Эртадан бошалб кейинги тур учрашувига, “Машъал” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборамиз”- деди Саидов.

-Бугун Сухроб Нематовнинг негадир ўйини қовушмади? Футболчининг муаммоси борми?


-Йўқ, ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу футбол, шундай ҳолатлар бўлиб туриши табиий ҳол. Қайсидир ўйинда футболчи ажойиб ҳаракат қилади, бошқа вазиятда ўйини қовушмайди. Бундан фожеа ясамаймиз. Нематовнинг салоҳиятини ҳамма яхши билади. Мен бугун уни ёмон ҳаракат қилди деб айта олмайман. Тўғри мухлислар назарида унинг зарбалари ўхшамадими, демак ўйини қовушмади, лекин Сухроб ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажарди ва иккинчи голга ассистентлик ҳам қилди.

-Меҳмон жамоа ҳақида фикрингиз?

-“Қўқон-1912” жамоаси мавсум давомида ёмон таассурот қолдираётгани йўқ. Жамоа ёмон эмас. Шахсан менга бу жамоа ёқди.

-Сиз жамоангизнинг олий лигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

-Бу саволга жавоб фақат худога аён. Биз қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз. Футболчиларимизга ишончимиз жуда юқори. Афсус-ки, биринчи даврада жамоа жуда кўп очколларни йўқотган. Биз охиригача курашамиз, мен шу нарсани ваъда қилишим мумкин. Бизда ҳам иштиёқ, ҳам салоҳият, ҳам имконият етарли.

-Учинчи легионеримиз, Максим Антонюк нега майдонга тушмаяпти?

-У ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ.

-Бугун Фомин ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини олди ва келаси ўчрашувни ўтказиб юборади. Уни ўрнини тўлдира оладиган футболчи борми?

-Албата бор. Заҳира ўриндиғимиз узун, у ердаги футболчилар бемалол бошланғич таркибда майдонга туша олиши мумкин. Фомин ўрнига 2-3та вариант бор, машғулотлардан келиб чиқиб бирини танлаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика