

Мавсумнинг биринчи қисмини "Сўғдиёна"да ўтказган Жаҳонгир Абдумўминов эндиликда фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлди. 25 ёшли футболчи Душанбенинг "Истиқлол" клубида қизиқиш уйғотди. Шу боис Жаҳонгир тожикистонликлар билан музокара ўтказиб, тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтди. Шундан сўнг Абдумўминов расман "Истиқлол" клуби билан расман шартнома тузди.





