

Янги мавсумга 2020 йилнинг 19 сентябрида старт берилади. Мавсумнинг сўнгги учрашуви 23 май куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Таъкидлаш жоизки, тасдиқланган тақвимга кўра Рождество таътиллари пайтида ҳам (3 январь) учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Италия А сериясининг 2019/2020 йилги мавсуми уч ой мажбурий таътилдан кейин 1 август куни ниҳоясига етказилди.



