"Истиқлол" мағлуб бўлди, Жепаров майдонга тушмади
17 янв 2017 20:45
Янгиликлар
"Истиқлол" мағлуб бўлди, Жепаров майдонга тушмади
Эрон про-лигасининг 17-туридан ўрин олган дастлабки ўйинлардан бири бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб бораётган Теҳроннинг "Истиқлол" клуби ўз майдонида Хузистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилди. Учрашувда амалдаги Эрон чемпиони бўлган Хузистон клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Яқиндагина шартнома тузган Сервер Жепаров ўйин қайдномасига киритилмади. Кейинги ўйинларда мураббийлар уни майдонга туширишлари кутилмоқда.
"Истиқлол" навбатдаги учрашуувни 22 январь куни сафарда "Санат Нафт Абадан"га қарши ўтказади.
Эрон про-лигаси. Мусобақа жадвали
"Истиқлол" - "Истиқлол Хузистон" 1:2
Голлар: Кавеҳ Ризои 87 - Ҳассан Беитсаид 68, Али Асқар Ашури 83
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар