

"Бизда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Айни пайтда Австрияда мавсумга тайёргарлик кўряпмиз", – деди клуб матбуот хизмати.
Аввалроқ ОАВда "Истанбул Башакшеҳир" ва ЦСКА Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси трансфери бўйича келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
ОАВ маълумотларига кўра, футболчининг трансфер суммаси 7 миллион евро бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчининг "армиячилар" билан шартномаси келаси йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали уни 8 миллион еврога баҳоламоқда.



