Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин

Sherzod Nurmatov
15 июл 2025
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир" аъзосига айланиши мумкин.

Файзуллаев 7,5 миллион евро ва бонуслар эвазига ЦСКАни тарк этишга яқин турибди: турк клуби “армиячилар” билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва Аббос учун бутун суммани тўлашга тайёр.

ЦСКА Файзуллаевни атиги 0,5 миллион еврога сотиб олди, унинг шартномаси келаси йил ёзида тугайди.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси ўтган мавсум ЦСКА таркибида 39 ўйин ўтказиб, "3+8" натижа қайд этган.

Аввалроқ "90minutuz" подкастида Аббос Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшеҳир"га трансфери масаласида Элдор Шомуродов фикр билдирган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Первий спорт