UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  1 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  1 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  16 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  7 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  21 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  11 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  54 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  7

Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди Янгиликлар

Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қатнашди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев миллий терма жамоа сардори Шомуродовдан ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир" шорт-листидан ўрин олганини билдириб, ушбу трансфер амалга ошиш-ошмаслиги ҳақида сўради.

"Бу трансфер амалга ошса, жуда зўр бўларди. Аббос учун ҳам, ўзим учун ҳам. Термадошинг сен ўйнаётган жамоада бўлса, анча фойдали, чунки Европадан мисол қилиб олсак, Лотин Америкаси вакиллари доим бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва бирга юради. Бунга ҳар доим ҳавасим келади. Биздан ҳам агар кимдир бўлганида, маза қилиб юрардим. 

"Рома"га Довбик келганида, у билан чиқишиб кетдим. Лекин ўзингни ватандошинг бўлса, барибир бошқача. Аббос ўтган тақдирда ўзига ҳам фойда бўлади. Россия чемпионатидан кўра Туркия чемпионати кучлироқ. Европа Конференциялар Лигасида ўйнайди. Бу ўзини текшириб олиш учун айни муддао", – деди Шомуродов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика