UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  37 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0

Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида Янгиликлар

Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида

Сайтимиз журналисти Нодирхўжа Юлдашев Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ашурматов билан Қозон шаҳрида суҳбат уюштирган эди.

Футболчи дастлаб "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ҳақида фикр билдирди. Рустам Ашурматов ва Акром Комилов дастлабки қадамларни Қўқонда ташлаган. 

"Футболда Наримон акада эмас, Иброҳим ва Икром акада шуғулланганман. Наримон ака бизни Тошкентга битта жамоа сифатида олиб келган. Акром эса уларда бўлган. Сергей Лушчан селекционер сифатида турнирга келган ва у ердан 23 нафар футболчини танлашган. Ўша вақтда албатта ўйинларини кўрганман. 23 нафардан 3 нафар болани олиб қолишган. Мен, Акром ва Иброҳим. 

Атрофимда яхши футболчилар кўп бўлган. Мени аслида ҳужумчи сифатида "Бунёдкор"га қабул қилишган. Лекин ҳужумда ишларим юришмаган. Ўйиним кўп, голим кам бўларди. Эслайман, лагердалигимизда позицияларга ажратаётганда Сергей Лушчанга ҳимояга олишини ўзим илтимос қилганман. Шундан бери мудофаада ўйнаб келяпман. У ҳам қўллаб-қувватлаган. Бизнинг авлодда Жавоҳир Қаҳрамонов, Нуриддин Ҳасанов, Дилшодбек Аҳмадалиев бор эди",- дейди Рустам Ашурматов.


"Бунёдкор"да маошим 2 миллион бўлган. Лекин мукофот пули ойлигимиздан кўпроқ эди. Клубда кейинчалик ҳам катта пул олмаганман. Энг кўп маошим 10 миллион сўм бўлган, мукофотлар бўларди. Ундан каттасини Кореяда олганман. Ўзлигимни йўқотиб қўймаслигимга биринчи ўринда атрофимдаги муҳит сабаб бўлган. Омадим ҳам келган. "Бунёдкор"да чўққига чиққан пайтимизда ҳам топган пулимизни уйга берардик. Яширмайман бугун ҳам топган пулимни яримидан кўпини онамга жўнатаман. Кераклигини олиб қоламан ва уйга юбораман",- дейди суҳбатдошимиз

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика