UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  9 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Исмига лойиқ бўла олмаётган дарвозабон Янгиликлар

Исмига лойиқ бўла олмаётган дарвозабон

Ўтган йил ёз фаслида Гвардиола қатъий қарор қабул қилди ва бир неча йилдан бери "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жо Харт хизматларидан воз кечди.

Аввалига, инглизлар бундан жахллари чиққанини яшириб ўтиришмади, лекин кўнмай наилож. Кейин Клаудио Браво нимаси билан маҳаллий посбондан кучлироқ эканлигини исботловчи материаллар шодаси тақдим этилди. Ўша мақолаларда айтилишича, чилилик тўпни аниқроқ ошираркан, кўпроқ сэйв амалга ошириб, камроқ хатога йўл қўяркан.
 
Орадан бор йўғи тўрт ойдан сал кўпроқ вақт ўтди ва энди Браво ҳақидаги бу сўзларни ўқиган ҳар бир мухлис, шунчаки маъноли кулиб қўймоқда холос.

"Ливерпуль" билан ўйиндан сўнг, Пепнинг интервьюсини ўқидингизми? Унинг айтишича, "Ливерпуль" биринчи имкониятданоқ гол уриб қўйибди, кейин умуман ҳужум қилмабди" Балки, "шаҳарликлар" бундан хурсанд бўлишлари керакдир? Ҳужум қилса, Клопп шогирдлари Бравони яна ранжитиб қўйишармиди?! Майли ҳозир "қизиллар" яхши формада ва ҳужумдаги ишлари юрушиб турган пайт дейлик, лекин кеча "Сандерленд" уларга қарши қандай ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб берди.

Кейинги ўйин! Тўғри, Фернандиньо қизил карточка олгандан сўнг, Хосеп жамоаси бир киши кам бўлиб қолди. Бироқ, катта мақсадларни ўз олдига қўйган манчестерликлар учун "Бернли" (жамоани ҳурмат қилган ҳолда) ҳар қандай вазиятда ҳам муаммо туғдирадиган рақиб сифатида кўрилмаслиги лозим.   

"Манчестер Сити" - "Бернли" 2:1 (TAS-IX ҳудудида)


Кеча "Бернли"га қарши ўйинда Браво яна гол қўйиб юборди. Ўша вазиятни кўрмаган бўлсангиз, албатта томоша қилинг. бизнинг фикримизча, ТОП даражадаги дарвозабон бундай вазиятларда тўпга чиқишда хатога йўл қўймаслиги керак. Тўғри одам кўп эди, тўғри ҳимоячилар ҳам йўлни тўсиб қолишди, лекин жарима майдончаси ичида дарвозабон ўз ҳукмронлигини ўрнатиши лозим.

  



• Қани ўша сэйвлар

Манчестер шаҳри дербисининг иккита якуний хулосаси бор эди. Биринчиси – Пеп яна бир бор Жозени мағлуб этди. Иккинчиси – Клаудио Браво унча-мунча дарвозабоннинг на қўлидан ва на оёғидан келмайдиган тарзда "қовун туширди". Унинг хатоси сал қолса, "Сити"ни ғалабадан қуруқ қолдирай деди. Ўша кундан буён Браво техникасига эътибор бир неча бор ошди, ахир у Хартдан ҳар жабҳада кучлироқ бўлиши керак эдида.

Хаттоки энг оддий статистик маълумотлар ҳам Браво учун дахшатли нарсаларни очиб ташламоқда. Мисол учун посбон сэйвлар бўйича АПЛда 17-ўринда бормоқда (28). Солиштиришингиз учун Вальдесда (33), Чехда (45) ва Хитонда (77). Агар Клаудио дарвозаси томон унчалик кўп тепишмайдида десангиз, адашасиз, имкон туғилиши билан рақиблар дарвозабонни синовдан ўтказишмоқда,  аммо Клаудио доим ҳам жамоасини қутқара олмаяптида. Декабрда "Лестер"га қарши ўйиндан сўнг, чилилик дарвозабон 10 та зарбадан 7 тасини ўтказиб юборди!
 
Бундан ташқари, аввалги турларда (яъни айнан "Бёрнли", "Челси" ва "Лестер"га қарши ўйинларда) Браво бирорта ҳам сэйв қилмади. Тўғри, қўлига келган тўпни ушлай олди, лекин ундан ортиғи эмас. Бунисига нима дейсиз?

"Сити" либосида ўтказган 15 ўйинида Клаудио Браво тўрт бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Тўғри, бунга қайсидир маънода Пепнинг таркиб устида олиб борган тажрибалари ҳам сабабчи, лекин мураббийи янги бўлган яна бир посбон Тибо Куртуа ўша 4та "қуруқ" ўйинни охирги бир ой ичидагина ўтказишга эришди.
 
Табиийки, Бравони мунтазам Харт билан солиштирилмоқда. Хазиллашиб юриб, Жо "Торино"да 48 сэйв амалга ошириб қўйди (22 та ўтказиб юборилган гол), "Сити" дарвозабонида бу кўрсаткич – 28 та сэйв ва 28 та ўтказиб юборилган гол. Мухлислар англияликни қайтаришни талаб қилмоқда, лекин Хосеп уларни рад этишдан ва хатоларини кўрмасликка олишдан чарчамаяпти.



•  Қани ўша паслар

Гвардиола услубини барчамиз яхши биламиз. Унинг жамоалари тўпни ўз назоратларида ушлаб туриш эвазига кўзланган натижага эришадилар. Браво ҳам "Манчестер Сити"га шунинг учун, ҳужумларни бошлаб берувчи инсон сифатида чақирилганди. Қисқа масофага оширилган паслар бўйича эътироз йўқ: 263 та (ҳаммадан кўп), бундай пасларнинг бор йўғи биттаси рақибга бориб тушган холос. Аммо, лекин, бироқ... Клаудио ўйинга киришиб кетганида ўзини Андреа Пирло, Хаби Алонсо ёки Тони Кроос деб хаёл қилиб юборадими, негадир узоқ масофаларга тўп оширишга берилиб кетмоқда. Бу борада (62та аниқ паси бор) Клаудио Браво лигада 22-ўринда! 114 та тўп ошириш "қийшиқ" кетгандан сўнг, яна нима хоҳлайсиз мистер Браво?! Ўртача аниқлик даражаси – 35%.

Яқин йиллар ичида мураббийлик фаолиятини якунлашини эълон қилган Гвардиола умри бино бўлиб бунақа "зўр" дарвозабон билан ишламаган. Вальдес ўзининг энг ёмон мавсумида 48%, Нойер 47% бўлган.

Бравонинг ҳар учинчи пасигина ўз шеригига етиб бормоқда. Эътиборга лойиқ тарафи, Италияда ўйнаётган Хартда ҳам узоқ масофага паслари аниқлиги 43%ни ташкил қиляпти.
 
Тўпни ўз жарима майдончасидан имкон қадар узоқлаштириш бўйича ҳам Браво энг кучлиларга етишига анча бор. Ушбу мавсумда Вальдес бу каби ҳаракатни 15 бор амалга оширди (АПЛда учинчи натижа), чилилик эса – бор йўғи 10 та (АПЛда тўққизинчи).
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки: Бравонинг техникаси кучли оёқлари ҳақидаги гап-сўзлар камида бўрттириш, кўпида эса – ўйлаб топилган гаплар.



• Қани ўша хотиржамлик

"Сити"да Клаудио биттагина ўйинни очиқчасига "бериб юборди". "Барселона" билан Чемпионлар Лигасидаги учрашув бўйича гапимизга, "кўк-анорранглилар" мухлислари ҳам эътироз билдиришмаса керак. Қолган муҳим ўйинларда эса у жуда кучли ўйин кўрсатмоқда деб бўлмайди. Масалан "Челси" футболчилари урган 3та голни олсак, бирини Браво яқин бурчакдан ўтказиб юборди ва яна икки бор рақиб томон чиқиб бориб, ўйлашга ва бемалол зарба беришга имкон қолирмаслиги мумкин эди. Ишонаверинг, Нойер бу каби вазиятда майдон марказигача чиқиб олган бўлади.
 
Клаудио асабийлашмоқда. Бу ҳақида дарвозабоннинг ўзи ҳам, жамоадошлари ҳам айтиб ўтишди. Аввалроқ, Вилли Кабальеро чилиликнинг адаптация жараёни қийин кечаётганини таъкидлаб ўтганди. Бравони қўллаб-қувватлаш мақсадида Пеп кипер ва унинг оиласи билан учрашди, ҳамда Клаудио Манчестерда жуда ҳам бахтли эканини таъкидлаб ўтди, аммо амалда ишлар унчалик яхши эмасдек.

Нима бўлганда ҳам Клаудио Браво кучли дарвозабон, буни тан олмасликнинг иложи йўқ. У ютган совринлар, умуман у ўйнаётган жамоаларга қаранг, терма жамоага ёки "Барселона", "Манчестер Сити"дек клубларга иқтидори йўқ ўйинчини таклиф қилишмайди. Шунчаки, уни замонамизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири (агар энг кучлиси бўлмаса) деганлар, бироз ошириб юборишганини кўриб турибмиз.

Омонжон Тўхтамирзаев



Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика