UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 17:17Про лига. "Хоразм" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  2 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  7 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  3 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  6 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0

Ислом Тўхтахўжаев: "Хитой чемпионатидан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетдик" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Хитой чемпионатидан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетдик"

Ҳозирда Навоийнинг "Қизилқум" клубида фаолиятини давом эттираётган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Мазкур жараён-савол жавоб кўринишида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Ислом Тўхтахўжаевнинг футболга кириб қандай бўлган?

- Болалигимда, аниқ ёдимда бор боғча ёшида эдим, акам футболга олиб борардилар. Ўшанда "Тўқимачи" номли футбол жамоаси бор эди, ўша ерда илк бор футбол учрашувларини ўтказганмиз.

- 2008 йилда Осиё чемпионатида Аҳмад Убайдуллаев бошқарган ёшлар терма жамоамизда ўйнагансиз. Шу мусобақа ҳақидаги фикрларингиз...


- Ҳа, ўша йилги Осиё чемпионатини яхши хотирлайман, ажойиб мусобақа бўлганди. Ярим финалда Жанубий Кореяни таслим этгандик. Фақат финал учрашуви кўнгилдагидек бўлмаган.

- Ҳозирда миллий чемпионатларимизда ҳакамлик мавзуси кўп кўтарилаяпти. Шунингдек VAR тизими футбол учрашувлари давомида вақтни кўп олиб қўймоқда. Бу ҳақида фикрингиз қандай?


- Фикримча, ҳозирги ўзгаришларнинг барчаси ижобий томонга бўлмоқда. Бу йилги мавсумда ҳакамлик энг ҳаққонийси бўлаяпти деб айта оламан.

- Миржалол Қосимов сизни ёш бўлишингизга қарамай миллий терма жамоага жалб этганди. Ўшанда термамизда Анвар Ғофуров, Анзур Исмоилов, Хайрулла Каримов каби тажрибали ҳимоячилар билан рақобат қилишингизга тўғри келган. Бундай кучли босимни қандай енгиб ўтгансиз?

- Миллий терма жамоамизга таклиф кутилмаганда юз берган. Ўшанда бош мураббий Миржалол Қосимов ва тажрибали футболчилар мени қўллаб-қувватлашган. Шу сабабдан менда бу борада ҳеч қандай қийинчилик бўлмаган. Миржалол Қосимовга нисбатан ҳамиша ҳурматим баланд.

- Ислом Тўхтахўжаевни қайси мураббий кашф қилган?

- Бу саволга Миржалол Қосимов ва Аҳмад Убайдуллаев деб жавоб берсам тўғрироқ бўлади.

- Сиз бир муддат Хитой чемпионатида ҳам ўйнадингиз. Ушбу чемпионатдан биз ҳам ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар борми?


- Шахсий фикрим, бизнинг чеипионатлар Хитойдан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетган. Клубларда маркетинг бўйича ишлар жуда зўр деб айта олмайман.

- "Қизилқум"да ички муҳит ва жамоа бош мураббийи Хамиджон Актамов билан муносабатларингиз қандай?


- "Қизилқум"да ички муҳит аъло даражада, биз бир оиладекмиз. Ҳозирда жамоада кучли футболчилар жам бўлган, жорий мавсум ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун курашамиз. Бош мураббий Хамиджон Актамов билан муносабатимиз яхши.

- Миллий терма жамоамизнинг Швецияга қарши ўйинидан хулоса қилинса қандай ўзгаришларни кўрдингиз?


- Тўғриси ушбу ўйиннинг иккинчи бўлимини томоша қилдим, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Менимча, ҳозир бирон ўзгариш ҳақида гапиришга эрта.

- Саудия Арабистони билан ўйинда терма жамоамизнинг собиқ бош мураббий Вадим Абрамов футболчилар ўйнайдиган позицияларни ўзгартирди. Бу ҳақида фикрингиз қандай, Абрамовнинг бу услуби қанчалик тўғри эди?


- Ўшанда таркибни ўйин бошланишидан аввал билдим. Вадим Абрамов бу ўзгаришлар билан қандайдир янгича услубни режа қилганди, лекин ўхшамади.

- Футболчилик фаолиятиятингизда энг ёдда қолган ўйин қайси?

- Миллий терма жамоасиз либосида биринчи ўтказган ўйиним.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган мураббийлар орасида сизнингча қайси бирига етарлича имкон берилмаган?


- Бу борадаги фикрим, Эктор Куперга етарлича имкон берилмаган деб ўйлайман.

- Юрий Саркисян ҳақида фикрингиз қандай?


- Юрий Вазгенович жуда яхши инсон ва ажойиб мураббий.

- Хориж чемпионатларнида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Миланнинг "Интер" клуби мухлисиман.

- “Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз?

- Тилакларим барчалари ҳамиша соғ-саломат бўлишсин. "Нефтчи"га омад ва ғалабалар ёр бўлишини, мавсум якунида чемпионликни тилайман. Мухлислар ҳамиша севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашдан чарчамасинлар.

Суҳбат сўнгида Ислом Тўхтахўжаев ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди: 



Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика