Иско жамоадошларидан узр сўради
08 мар 2019 16:55
Янгиликлар
Иско жамоадошларидан узр сўради
Гап шундаки, “Қироллик клуби” бош мураббийи Сантьяго Солари “Аякс”га қарши ўйин учун қайдномага Искони киритмагани сабаб испаниялик хавбек ундан норози бўлган. Шундан сўнг, Иско жамоа билан автобусда кетишни хоҳламаган ва клуб базасини ўз машинасида тарк этган. Жавоб баҳси ўтказилган куни эса у жароҳатланган ёки таркибга киритилмаган футболчилар учун ажратилган махсус жойда ҳам кўриниш бермаган.
Исконинг ўзини бундай тутиши клуб аъзолари ва ”бланкос” сардори Серҳио Рамоснинг норозилигига сабаб бўлган. Хабарларга кўра, 26 ёшли футболчи хатосини тан олиб барчадан кечирим сўраган.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг кетма-кет уч карра ғолиби “Реал” ўз майдонида “Аякс”га йирик ҳисобда (1:4) мағлуб бўлиб, ним чорак финалдаёқ мусобақа билан хайрлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар