ЖЧ. Германия сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига Кот-д'Ивуарни мағлуб этди

21 июн 2026, 03:00
ЖЧ-2026 E гуруҳи, 2-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

ЖЧ, E гуруҳи, 2-тур

Германия - Кот-д'Ивуар 2:1

Голлар: 30 - Франк Кессье, 68, 90+4 - Дениз Ундав

Германия: 1. Мануэль Нойер, 4. Жонатан Та, 15. Нико Шлоттербек (2. Антонио Рюдигер, 46’), 18. Натаниэль Браун, 6. Йошуа Киммих, 23. Феликс Нмеча, 5. Александрар Павлович (20. Надим Амири, 60’), 19. Лерой Сане (9. Жейми Левелинг, 60’), 10. Жамал Мусиала (26. Дениз Ундав, 60’), 17. Флориан Вирц, 7. Кай Ҳаверц (8. Леон Горецка, 85’).

Захира: 12. Оливер Бауман, 21. Александр Нюбель, 3. Вальдемар Антон, 22. Давид Раум, 24. Малик Тшау, 13. Паскаль Грос, 16. Ангело Штиллер, 25. Ассан Уэдраого, 11. Ник Вольтемаде, 14. Максимилиан Байер.

Кот-д'Ивуар: 1. Яхья Фофана, 5. Уилфрид Синго (17. Гела Дуэ, 82’), 3. Гислейн Конан, 20. Эммануэль Агбаду, 7. Одилон Коссуну, 8. Франк Кессье, 26. Крист Инао Улаи, 18. Ибраим Сангаре (6. Секо Фофана, 75’), 15. Амад Диалло (10. Симон Адингра, 75’), 11. Ян Дьоманд (19. Николя Пепе, 85’), 9. Анж-Йоан Бонни (22. Эванн Гессан, 75’).

Захира: 16. Мохамед Коне, 23. Альбан-Марк Лафон, 2. Усман Дьоманде, 13. Кристофер Опери, 21. Эван Н'Дика, 4. Жан Сери, 25. Парфе Гиагон, 12. Элье Ваи, 14. Умар Диаките, 24. Базумана Туре.

🕘 90+7. Ўйин якунланди!

90+5. Ажойиб ирода ва камбэк намойиш этди бугун Германия!

gettyimages-2282542146-2048x2048.jpg

⚽️ 90+4. ГОЛ! Ундавдан дубль! Нмечанинг ажойиб узатмасидан сўнг Дениз тўпни дарвозага аниқ йўллади!

90+1. Амирининг зарбасини яна ўша Яхья Фофана қайтарди… даҳшат вазият эди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Вирцнинг ўта хавфли зарбасини Фофана қийинчилик билан қайтарди!

88. Пепе катта тезликда қарши ҳужумга қочиб кетиб тўпни шеригига берганди, бироқ у якуний зарбани беролмади…

86. Ундавнинг зарбасини Фофана ушлаб олди.

82. Майдонга ПСЖ футболчиси, Франция терма жамоаси аъзоси Дезире Дуэнинг акаси - Гела Дуэ Кот-д'Ивуар сафида майдонга тушди :)

80. Сўнгги декада бошланди.

72. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

69. Ҳисоб тенглашди, энди буёғига “ёнади” ўйин.

gettyimages-2282015920-2048x2048.jpg

⚽️ 68. ГОЛ! Дениз Ундав ҳисобни тенглаштирди! Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Ундав ажойиб тарзда дарвозага йўллади!

63. Ҳаверцнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

🔄 60. Германия таркибида бирйўла учта ўзгариш амалга оширилди.

57. Рюдигернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси осмон-у-фалакка кетди.

56. Дьоманднинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди.

54. Яна Амад тўпни Кессьега узатди, бу сафар у зарба беришга кечикди.

51. Кот-д'Ивуар қарши ҳужумлар бўйича мастер класс кўрсатмоқда: Амаднинг узатмасидан сўнг шериги зарба йўллади, аммо ноаниқ…

50. Кессье қулай вазиятдан дарвоза томон зарба берди, тўпни Нойер ушлаб олди.

48. Мусиала яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, рақиб ҳимоячилари унга қаршилик кўрсата билди.

🔄 46. Шлоттербек захирага олинди, кўп эҳтимол, жароҳати безовта қилмоқда уни.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

🕘 45+7. Биринчи бўлим якунланди.

45+7. Вирц ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ кучсиз чиқди, дарвозабон ушлаб олди тўпни.

45+2. Германия босимни оширмоқда, тобора голга яқинлашмоқда жамоа.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

41. Вирцнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди.

39. ГОЛ! Яна Ҳаверц, аммо, буниси ҳам инобатга олинмади. Коссунуга нисбатан Мусиала қўполлик ишлатган экан, аввалроқ.

38. Бонни узоқдан зўр зарба берди, Нойер қайтарди!

33. Яна Кот-д'Ивуар олдинга ўтмоқда, шиддатни оширишмоқда.

31. Зўр ўйин кўряпмиз, буёғига интрига янада ошади. Германияга салом йўллашди!

gettyimages-2282001288-2048x2048.jpg

⚽️ 30. ГОЛ! Кессье ҳисобни очди! Чап қанотдан узатилган тўпни дастлаб Амад дарвозага йўллади, Нойер қайтарди, сўнг уни Франк тепди ва бу аниқ бўлди!

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

23. Дарвозабон майдонда йиқилиб ётибди, унга шифокорлар ёрдам бермоқда.

gettyimages-2282533073-2048x2048.jpg

22. ГОЛ! Павлович бош билан тўпни дарвозага киритди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда дарвозабонга нисбатан фол ишлатилган деб топди.

18. Мусиаланинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

14. Шлоттерберг майдонга ўтириб олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилади. Жароҳат, шекилли.

12. Сингонинг узоқдан йўллаган зарбаси Германия футболчисига тегиб ортга қайтди…

9. Ҳаверцнинг бош билан берган зарбасини Фофана қийинчилик билан қайтарди!

3. Кот-д'Ивуар ҳам фаол, ташкил этишмоқчи бўлган ҳужумлари якунга етмай қолди.

1. Илк дақиқаданоқ немислар олдинга ўтишди, Ҳаверцнинг зарбаси аниқ бўлмади.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2026 E гуруҳи, 2-туридан ўрин олган Германия - Кот-д'Ивуар учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›