

ЖЧ, F гуруҳи, 2-тур
Нидерлания — Швеция 5:1
Голлар: 5, 17 - Брайан Бробби, 47, 54 - Коди Гакпо, 59 - Энтони Эланга, 89 - Крисенсио Саммервилл
Нидерландия: 1. Барт Вербрюгген, 22. Дензел Думфрис, 6. Ян Паул ван Хекке, 4. Виржил ван Дейк, 15. Микки ван де Вен, 8. Райан Гравенберх, 21. Френки де Йонг (20. Тён Копмейнерс, 59’), 14. Тейани Рейндерс (16. Гус Тиль, 59’), 18. Дониэлл Мален (24. Крисенсио Саммервилл, 46’), 11. Коди Гакпо (17. Ноа Ланг, 90’), 19. Брайан Бробби (10. Мемфис Депай, 72’).
Захира: 13. Робин Руфс, 23. Марк Флеккен, 2. Лютсхарел Гертрейда, 5. Натан Аке, 12. Матс Виффер, 25. Йоррел Хато, 3. Мартен де Рон, 7. Жастин Клюйверт, 9. Ваут Вегорст.
Швеция: 23. Кристоффер Нордфельдт, 2. Густаф Лагербильке, 4. Исак Хин, 3. Виктор Линделёф, 5. Габриэль Гудмундссон (24. Эллиот Страуд, 90+3’), 16. Йеспер Карлстрём (22. Бесфорт Зенели, 56’), 18. Ясин Аяри (26. Таха Али, 79’), 10. Беньямин Нюгрен (7. Лукас Бергвалль, 56’), 21. Александер Бернхардссон (11. Энтони Эланга, 56’), 17. Виктор Гёкереш, 9. Александер Исак.
Захира: 1. Якоб Виделль Сеттерстрём, 12. Виктор Юханссон, 8. Даниэль Свенссон, 14. Яльмар Экдаль, 15. Карл Старфельт, 20. Эрик Смит, 13. Кен Сема, 6. Херман Юханссон, 19. Маттиас Сванберг, 25. Густаф Нильссон.
Огоҳлантиришлар: 53 - Габриэль Гудмундссон, 75 - Ясин Аяри, 80 - Лукас Бергвалль
🕘 90+6. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Нидерландия Туниснинг аламини олиб берди. Швеция илк турда Тунисни анйи шундай ҳисобда мағлуб этган эди.

⚽️ 89. ГОЛ! Саммервилл ҳисобни йириклаштирди! Жарима майдончаси ташқарисидан тепилган тўп дарвоза тўридан жой олди.
85. Зенели энди узоқдан зарба берди, бу сафар Нидерландия посбони тўпни ушлаб олди.
84. Исакнинг узоқдан берган зарбасини Вербрюгген катта қийинчилик билан қайтарди.
83. Эланга ўнг қанотдан олдинга юрди, бир нечта шериги очиқ ҳолатда турганда ўта нотўғри пас берди ва тўпни йўқотди…
77. Исак жарима майдончаси марказига тўпни яхши узатиб берганди, бироқ ҳимоячилар қайтаришди.
73. Темп бироз пасайди, охирги дақиқаларда айтарли хавфли ҳужум кўрмадик.
70. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун танаффус эълон қилинди.
61. Швеция тинмаяпти, Эланга ўнгдан тўпни марказга узатди, бироқ рақиб ҳимоячилари фаол ҳаракат қилишди.
🔄 60. Куман ҳам икки нафар ўзгаришни амалга оширди.

⚽️ 59. ГОЛ! Эланга ҳисобни қисқартирди! Исак Энтонини бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Эланганинг зарбаси аниқ бўлди!
57. Дюмфриснинг зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.
57. Аярининг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
🔄 56. Швеция мураббийининг жаҳли чиқди чоғи, бирйўла учта ўзгаришни амалга оширди.
55. Ўйин масаласи ҳал. Буёғига Швеция шарманда бўлмаслик, Нидерландия эса келаси ўйинни ўйлаган ҳолда ҳаракатланади.

⚽️ 54. ГОЛ! Гакподан ҳам дубль! Исакнинг қўпол хатосидан сўнг Нидерландия қарши ҳужумга ўтди, Коди эса якуний зарбани аниқ йўллади!
51. Яна Швеция олдинга ўтмоқда, биринчи бўлимда уларнинг ҳужумлар муваффақиятсиз тугаганди.
48. Иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол урилди, бу “накаут”ми?

⚽️ 47. ГОЛ! Дюмфриснинг ажойиб узатмасини Гакпо голга айлантирди!
🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
🕘 45+5. Биринчи бўлим якунланди.
45+5. Ясин Аярининг ерлатиб берган зарбасини Вербрюгген аранг қайтарди…
45+3. Гёкерешнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Нидерландия дарвозабон қайтариб юборди!
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45. ГОЛ! Лагербильке бош билан тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бироқ бу вазиятда оффсад борлиги маълум бўлди.
41. Ясиндан жуда кучли зарба! Аммо аниқ бўлмади…
40. Мален жуда қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…
38. Гакпонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нордфельдт ушлаб олди.
37. Швециянинг яхши комбинациясидан сўнг Гёкереш дарвозага зарба йўллади, Вербрюггендан сейв!
33. Гёкереш яхши вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ кучсиз чиқди.
29. Гёкерешнинг чап қанотдан узатган тўпини Ясин тўхтатди, аммо тўп ундан узоқлашиб кетди.
23. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун танаффус эълон қилинди.
18. Тезкор гол ўтказиб юборди Швеция, буёғига қандай бўларкин энди, кузатамиз.

⚽️ 17. ГОЛ! Броббидан дубль! Дюмфриснинг заргарано узатмасидан кейин Барайан тўпни дарвозага киритди!
15. Рейндерснинг зарбасига ҳимоячи ҳалақит қилди ва ўхшамади.
11. Дюмфриснинг ўнгдан Гакпо томон узатган ажойиб пасини ҳимоячилар бартараф этишди…
7. Дарҳол жавоб! Гёкерешнинг хавфли зарбасини Вербрюгген қайтарди!
6. Швеция буёғига қандай реакция кўрсатади, кузатамиз.

⚽️ 5. ГОЛ! Бробби ҳисобни очди! Гакпонинг чапдан узатган супер пасини Брайан голга айлантирди!
3. Илк дақиқаларни нидерландияликлар фаол бошлашди.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни F гуруҳи 2-тур доирасидаги Нидерлания — Швеция учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз.



