UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   1 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  2 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  1 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  5 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  11 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  19 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  10 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8

Иорданиянинг ўйинлар муддати ўзгаради Янгиликлар

Иорданиянинг ўйинлар муддати ўзгаради

Иордания ЖЧ-2014 саралаш босқичининг навбатдаги раундига йўл олгани сабабли терма жамоанинг Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4 ва 5-тур ўйинлар санаси бошқа муддатга кўчирилади.
Бунга сабаб шуки, Иордания термаси 14 ва 20 ноябрь кунлари Жанубий Америка қитъасининг бешинчи жамоасига қарши иккита ЖЧ-2014 плей-офф ўйинини ўтказади. Бу орада эса жамоа Осиё чемпионати саралашида 15 ноябрь куни Уммон, 19 ноябрда эса Сингапур билан ўйнаши лозим. Аммо ЖЧ плей-офф ўйинлари деярли шу вақтга тўғри келиб қолгани туфайли ОФКнинг мусобақалар ўтказиш бўлими ҳар уччала давлатга ўйинларни бошқа кунга кўчириш борасида хат жўнатди.

Энди томонлар ўзаро бирор кун борасида келишиб олишларига тўғри келади, қолаверса, Иорданиянинг мана шу иккита ўйини то 6 мартгача ўтказилиши шарт. ОФКнинг ўзи эса Уммон – Иордания баҳсини 31 январда, Сингапур – Иордания учрашувини эса 4 февраль куни ўтказишни мўлжалламоқда. Фақат бу ҳозирча тасдиқланмаган саналар, холос.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика