UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Иорданияга қарши ўйинга МТЖ 100% тайёр! Янгиликлар

Иорданияга қарши ўйинга МТЖ 100% тайёр!

Мана, бир неча кундир-ки, МТЖнинг машғулотларини кузатиб келяпман.
Бу сафарги машғулотлар одатдагидан сал бошқачароқ бўлди. Яъни, ҳамма эмин-эркин ишлади. Вадим Абрамов пайтида терма жамоа машғулотларини биронтасини қолдирмаслигимга сабаб менга ҳеч қандай тўсиқ бўлмас эди. Қолаверса, футболчилар ҳам ҳазил-мутойиба билан машғулотларни ўтказишарди. Бугунга келиб Қосимов машғулотларида ҳам шундай муҳитни кўрдим. Анчадан бери МТЖда бундай файзли машғулот ўтказилмаганди. Агар бундан кейинги машуғлотларимиз ҳам шундай кўтаринки руҳда ўтадиган бўлса, ўйинимиз ҳам сайқаллашиб бораверади. Футболчиларнинг ўзаро муносабатлари аъло даражада. Айниқса, сўнгги икки кун давомида кечган машғулотлар қизиқарли ўтди.

Анчадан бери стандарт вазиятлардан гол урмаяпмиз. Якшанба ва душанба кунлари ўтказилган машғулотлар мана шу камчиликлдар устида ишлаш билан ўтди. Душанба куни Виталий Денисов ёрдамида аутдан тўпни жарима майдончасининг ичига ташлаш машқи бажарилди ва унда Баҳодир Насимовга тўпни янада марказроққа боши билан етказиши лозимлиги айтилди. Кеча эса бир неча маротаба бурчак зарбаси амалга оширилди. Шундан сўнг Миржалол Қосимов футболчиларга ҳаводан келаётган тўпларга қандай зарба бериш кераклигини кўрсатиб, уни асосий таркибда тушиши мумкин бўлган футболчиларда синади. Натижа чакки эмас. Машғулотлар юқори кайфиятда ўтиши учун турли хил ўйинлар ташкил этилди. Натижа чакки бўлмади, ҳамманинг кайфияти кўтарилди.

Кечаги машғулотларда, айниқса, Санжар Турсунов юқори темп билан ҳарпкат қилди. Аввалги ўйиндан тўғри хулоса чиқаргани шундоққина кўриниб турибди. Ўйлаймизки, 2012 йилги ўйинларда МТЖга катта фойдаси теккан футболчимиз яна ўз сўзини айтади.



Мурод Зуҳуровда ўзига бўлган ишонч ортган. Буни машғулотлардан ҳам пайқаш қийин эмас. Авваллари машғулотларда бир неча зарбаларни ўтказиб юборар эди. Аммо биргина асосий таркибдаги ўйин уни ўзига бўлган ишончини орттирган. Машғулот сўнгида Сервер Жепаров билан қолиб, бир неча маротаба ўзини синаб олди. Ўз навбатида бу Жепаров учун жарима тепиш машқи бўлди.



Бугун катта эҳтимол билан қуйидаги таркиб майдонга тушади.
Дарвозабон: Мурод Зуҳуров
Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов
Ярим ҳимоячилар: Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов
Ҳужумчи: Баҳодир Насимов

Бугун биз ғалаба қозонамиз! Навбатдаги босқичга чиқишимиз шарт эканлигини ҳамма-ҳамма бирдек ҳис этиб турибди. Мухлислар стадионга! Чипталар дейсизми? Улар ўз нархида, кассаларда!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика