UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Интервью. Жавоҳир Қаҳрамонов: "Бунёдкор"дан "Сўғдиёна"га нима сабабдан ўтганим сир бўлиб қолсин" Янгиликлар

Интервью. Жавоҳир Қаҳрамонов: "Бунёдкор"дан "Сўғдиёна"га нима сабабдан ўтганим сир бўлиб қолсин"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов карантин вақтида интервью берди.

- Футболга кириб келишингиз ҳақида. Нечи ёшда бошлагансиз? Биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Ёшлигимдан футболга қизиқишим юқори бўлган. Футболга кириб келишимда дадамнинг ҳиссалари катта. Чунки, дадам ҳам футболга жуда қизиқар эдилар ва мени 2009 йили Ички ишлар таъсарруфидаги «Динамо-ҳамкор» жамоасига олиб борди ва у ерда Ахмед Эшқурбонов ва марҳум Равшан Дўрмонов қўл остида шуғулланишни бошладим. Ушбу жамоа билан 2009 йили Қашқадарё вилоятига футбол мусобақасига бордик. Ўша мусобақага Сергей Лушчан ҳам келган экан. Мусобақадан сўнг, мен ва Элбек Равшановни «Бунёдкор» академиясига олиб кетган. Шу тариқа футболга кириб келганман.

- Бир неча йиллардан бери «Сурхон» жамоаси муҳлислари сизни «Сурхон» жамоасида кўришни хоҳлашади. Айтингчи, «Сурхон» жамоасидан сизга ҳеч таклиф бўлдими?

- «Сурхон» жамоаси 2018 йили менга таклиф билан чиққан.

- Айнан ким сизни «Сурхон» жамоасига таклиф қилган? Дилшод Нуралиевми?

- Йўқ, Дилшод Нуралиев мени таклиф қилмаган.


- Мухлисларимиз учун бу қизиқ. Агар сир бўлмаса ким таклиф қилган?

- 2018 йили менга қўнғироқ бўлди. «Сурхон» жамоаси ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилганини, менинг ҳам ёрдам беришимни сўрашди. Менга айтишларича жамоага «Ўзбекгидроэнерго» бош директори Абдуғани Сангинов таклиф қилган. Таклифни ўйлаб кўрдим. Биринчидан, «Бунёдкор» жамоаси билан шартномам бор эди. Иккинчидан, Суперлигадан Про-лигага ўтишни тўғри қарор деб билмадим. Вазиятни тўғри тушунтирдим.

- Бу йили «Сурхон» жамоаси сизга таклиф билан чиқдими?

- Таклиф қилишди лекин 100 фоизли эмас. Бошида бир қизиқиш билдиришди. Кейинчалик, иш охиригача бормади. Бунга нима сабаб бўлганини билмайман.

- Нега бу йили «Бунёдкор» жамоасини тарк этиб, «Сўғдиёна» жамоаси сафига бориб қўшилдингиз? «Бунёдкор» билан бирор келишмовчилик бўлдими?

- Илтимос, шу сир бўлиб қолсин.

- Нега?

- Бошқа савол беринг (кулади)

- «Сурхон» жамоаси ўйинларини кузатиб борасизми?

- Агарда машғулотларимиз ёки ўйинимизга тўғри келиб қолмаса албатта кузатиб бораман.

- Карантин вақтида уйда машғулотларни олиб бораяпсизми?

- Карантин вақтида уйда имкон қадар машғулотларни олиб бораяпман. Карантинга қатъий риоя қилаяпман. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимиздан ҳам карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва кўчага чиқмасликларини илтимос қилардим.

- Сурхондарёлик бир қатор футболчилар бугунги кунда Суперлиганинг турли жамоаларида тўп тепмоқда. Айтингчи, уларнинг кўпчилиги нега «Сурхон» жамоасига келишни хоҳламаётгандек?
- Ундай деб ўйламаган бўлардим. Нега деганда, ҳамма футболчининг ҳам ихтиёри ўз қўлида бўлмайди. Сабаби, ҳар бир футболчининг ўзи ўйнаётган клуби билан узоқ йиллик шартномаси бўлади. Баъзида футболчи кетишни хоҳласа ҳам мураббийлар рухсат бермаслиги мумкин.

- Қайси футболчининг ўйинлари сизга ёқади?

- Мен кўпроқ "Манчестер Сити" ўйинларини кузатиб бораман. Қисқа ва узун тўп узатишлар, тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишлари ёқади. Раҳим Стерлингнинг ўйинларини қизиқиш билан кузатаман.


- «Сўғдиёна» жамоаси бу йили ўз олдига қандай вазифа қўйган?

- Ўз олдига кучли 3 ликга киришни мақсад қилган. Тўғри, бунга эришиш осон бўлмайди. Ўзингиз кўриб турибсиз, Суперлигадаги ҳар бир жамоа ўзига яраша кучли. Илк турда «Машъал»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиз, мақсадга эришишимиз осон бўлмаслигини кўрсатади. Лекин шундай бўлсада, ўз олдимизга қўйилган вазифаларни удаллашга ҳаракат қиламиз.

- Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев. Қайси бири кучли мураббий?

- Иккаласи ҳам кучли мураббий ҳисобланади. Қайсидир мураббийни кучсиз деб ҳисоблаш, менимча нотўғри.


- Келажакдаги орзуларингиз?

- Ҳар бир футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепишни орзу қилади. Мен ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни хоҳлайман.

- Суҳбатимиз сўнггида мухлисларга тилакларингиз?

- Уйда қолинг ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг деб қоламан. Худо хоҳласа ҳали ҳаммаси ортда қолади ва яна яшил майдонларга қайтамиз!



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика