"Интер"га Икардининг кераги йўқ

Mirjalol Normatov
20 окт 2019
"Интер" раҳбарияти ва мураббийлар штаби Мауро Икардининг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, миланликлар ПСЖ футболчини сотиб олишига ишонишмоқда. Футболчи ижарага берилаётган вақтида шартномада парижликлар мавсум якунланганидан кейин форвардни 70 миллион еврога сотиб олишлари мумкинлиги борасида келишиб олишган.

Қайд этилишича, ушбу сумма Ромелу Лукакунинг трансферида қолиб кетган қарзларни қоплаш учун "Манчестер Юнайтед"га берилади.

Икарди ушбу мавсум жамоаси таркибида 5 ўйинда 3 гол киритишга эришди. Унинг ижараси 2022 йилда якунланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport