"Интер" хўжайини халқ учун 300 мингта тиббий ниқоб совға қилди

Alisher
14 мар 2020, 12:57
"Интер" президенти Стивен Чжан коронавирус тарқалишига қарши кураш учун Италиядаги фуқаро муҳофазаси хизматига 300 мингта ниқоб совға қилди.

"Интер" ва Suning International фавқулотта ҳолатларни қўллаб-қувватлаш учун 300 минг тиббий ниқоблар, буюмлар, ҳимоя кийимлари ва дезинфекциялаш воситаларини хайрия қилишга қарор қилди.

Умид қиламизки, коронавирусга қарши Хитойдаги муваффақиятли тажриба Италияда ҳам қўл келади", - дейди Чжан баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Италияда ҳозирга қадар 17660 одам коронавирусга чалинган бўлса, уларнинг 1266 нафари вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: inter.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›