Instat: Швеция билан ўйинда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси - Фарруҳ Сайфиев

Narzulla Saydullayev
6 сен 2021, 10:41
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Швеция билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Унда Сречко Катанец бошчилигидаги футболчиларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Instat порталига кўра, мазкур баҳсда Ўзбекистон сафида энг катта бални чап қанот ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев олган - 272. Маълумот учун, Сайфиев Элдор Шомуродовга голли узатмани амалга оширди.

Кейинги ўрнида ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов қайд этилган - 252 балл. Дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов ва ярим ҳимоячи Ойбек Бозоров бир хил 251 баллга эга бўлишган.

Ягона голимизни урган Элдор Шомуродов 246 баллга эга бўлган.

Достонбек Турсунов ва Отабек Шукуров 242, Жалолиддин Машарипов ва ИброҳимҲалил Йўлдошев 238 баллга лойиқ кўрилган.

Маълумот учун, Швеция сафида ва ўйиндаги энг юқори баллни чап қанот ҳимоячиси Мартин Ольсон олган - 307.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia