UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  2 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  25 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  26 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1

Илҳом Мўминжонов: "Мақсад Суперлигага фақат чемпионлик орқали чиқиш" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Мақсад Суперлигага фақат чемпионлик орқали чиқиш"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Чунки 2 та сафарда олдига Суперлига йўлланмаси вазифаси қўйилган жамоаларга мағлуб бўлгандик. Бугун яна ҳимоя чизиғимиз нолга тенг ўйин кўрсатди. Ҳужум чизиғида иккита гол урдик, улар ўзларини фаолликларини кўрсатишди. Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Навбатдаги тур учрашувларига яхши тайёргарлик кўриб очколар жамғаришда давом этамиз. Мақсадимиз битта, мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Бугун жамоамиз футболчилари кўзлари ёниб ўйнашди.

- Ҳимоячи Умар Адҳамзода бугун фаол ўйин кўрсатди. Нега бу футболчи кўпроқ захирада қолаяпти?

- Жами 20 нафар футболчимиз бор. Сайдулло Раҳматовда озроқ чарчоқ аломатлари кўрингани боис бугун Умар Адҳамзодани туширдик. У бугун чиройли ўйини билан ўзини кўрсатди. Чемпионат узоқ, шунга бугун Абдуллоҳ Олимов, Сайдулло Раҳматов каби футболчиларга дам бердик. 

- Жамоа ўйин услубида ранг-баранглик йўқдек. Ҳал қилувчи ўйинларда бу холат панд бериши эҳтимоли бор, бунга қандай изох берасиз?

- Биз ротацияларга қўл уришда давом этамиз. Бугунги ўйинни бошқачароқ услубда бошладик ва якунда ғалабага эришдик. Ундан олдинги мағлубиятли ўйинларда омад етишмагани ва чарчоқ панд берди. Рақиблар бизга нисбатан иккинчи бўлиб ўйнамоқда. Про-лигада номдор мураббийлар ишлайди, улар бизни ўйинни кузатади, таҳлил қилади. Машғулотларда ранг-баранг услублар устида ишлаймиз.

- "Нефтчи" икки мавсумдан буён Про-лигада қолмоқда. Айни вақтда жамоа мухлислари сиздан фақат Суперлига йўлланмасини кутишаётгани аниқ. Лекин охирги 2 турда энг яқин таъқибчи жамоаларга имконият бой берилди. Хусусан "Олимпик" билан ўйиндан сўнг билдирилган фикрларга нисбатан эътирозлар кузатилди...

- "Олимпик" билан баҳсда ҳақиқатдан мағлуб бўлдик. Бундан ташқари омад ҳам етишмади. Иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг кўплаб ҳаракатлари ўхшамади. Шунингдек, захирадан туширилган футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишмади. Тўғри, "Нефтчи" икки мавсумдан буён Про-лигада қолмоқда. Қаердадир йўл қўйилган хато эвазига шундай холат юзага келган. Ишлашда давом этамиз, хатоларни таҳлил қиламиз. Айтиб ўтганимдек, мақсадимиз фақат чемпионлик орқали Суперлига йўлланмасига эга чиқиш.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика