UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  2 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  5 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3

Илҳом Мўминжонов: "Ҳошимовнинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Ҳошимовнинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади"

Ўзбекистон Суперлигаси 14-тури доирасида "Локомотив" (1:3) жамоасига қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" устози Илҳом Мўминжонов ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Аъзам Алиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" жамоасига қарши 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. Уларнинг ҳар бир чизиғида тажрибали футболчилар ўйнашади. Бироқ шогирдларимнинг иккинчи бўлимдаги ўйини учун раҳмат айтаман. Улар яхши ўйин кўрсата олишди.

Ҳошимов? Футбол - бу балет эмас. Унинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади. Унинг иккита қўпол хатоси туфайли биз 10 киши бўлиб қолдик ва мағлубиятга учрадик. У ҳозирги кунда 80 фоиз кучи билан ўйнамоқда. Даврон биринчи даврадаги жароҳати сабабли анча муддатни майдондан ташқарида ўтказиб юборди. Ҳар бир футболчининг ўзига ҳос эмоциялари бор. У қизил карточкага лойиқ эди.

Никач? У 10 кун қолганда бизнингсафимизга келиб қўшилди. У жамоага кўника олмаяпти. Аста-секин у олдинги ўйинларини "Навбаҳор"да ҳам кўрсата олади. Дарко ғалабаларда ўз ҳиссасини қўшишига умид қиламан. Илк давра олдидан жамоага олиб келган янгилартезда ўзини кўрсата олганди. Бироқ Никач бизга кўникиши қийин бўлмоқда.

Аъзам Алиев: "Ўйин яхши бўлди. Қизил карточка туфайли режаларни ўзгартирдик.“Локомотив”га қарши 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш жуда ҳам оғир. Иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олгандик. Бироқ мағлубиятга учрадик.

Ўзим марказий ярим ҳимоячиман. Ўзимни шу позицияда эркинроқ ҳис қиламан. Аммо мураббийлар мени қаерга қўйса, ўша ерда ўзимни кўрсатишга интиламан".

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика