UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Икки дарвозабонга бир қўлқоп, дўмбира, Шейкин, "Хиросима-94" хотиралари - ўзбек футболида теша тегмаган гаплар Янгиликлар

Икки дарвозабонга бир қўлқоп, дўмбира, Шейкин, "Хиросима-94" хотиралари - ўзбек футболида теша тегмаган гаплар

Теглар :  Хиросима-94
1994 йилнинг октябрь ойи ўзбек футболи тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан зикр этилган. Ўшанда Японияда ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси финалда хитойлик футболчиларни 4:2 ҳисобида доғда қолдириб, чемпионликни расмийлаштиришган эди.

Мана ўша оламшумул воқеликка ҳам 30 йил тўлди. Орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, мазкур муваффақият мамлакат бош жамоасининг ўз фаолиятида қўлга киритган ягона ва сўнгги бўлиб қолмоқда. Тўғри, баъзи бировлар Хиросима шаҳрида эришилган ғолиблик ҳақида ёзиш “сийқаси чиққан мавзу”, яна ўша даврни ёдга олишяптими, дейишлари мумкин. Лекин “Хиросима-94” билан боғлиқ ҳали матбуотда чоп этилмаган маълумотлар талайгина топилади...

Мамлакатимизнинг энг тажрибали спорт мутахассисларидан бири, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” Самук Абидов бир қизиқ воқеани гапириб берди. Таъкидлаш жоизки, у киши республикамизда теннис спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга ўзининг муносиб улушини қўшиб келмоқда. Бугунги кунда С.Абидов Республика олимпия захиралари теннис мактабига раҳбарлик қилиш баробарида “Миллий тикланиш” демократик партияси, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати саналади. Энди суҳбатдошимизнинг хотираларига қулоқ тутсак: 

- Биласизми, 1994 йилги Осиё ўйинлари мустақил Ўзбекистон учун илк расмий йирик мусобақа эди. 135 кишилик спортчилар делегацияси билан Хиросима сари отлангандик. Очиғи, кўпчилик дунё харитасида “Ўзбекистон” деган давлат борлигини умуман билишмасди. Баъзилар сизлар қаердан бўласизлар, “Афғонистонми ёки Покистондан”, дегувчилар ҳам топилганди, ўшанда. Спортчилар билан бирга футболчилар ҳам жуда “иримчи ҳалқ” бўлишади. Масалан, жамоанинг захиралар ўриндиғида, автобусда ёки ошхонада ҳамма ўзи учун ажратилган ўрнида ўтириши шарт. Бундан эса жамоада барчанинг ўз ўрни борлигини билиш мумкин. Мабодо, бегона киши ўтириб қолса, гўёки, жамоадан омад кетгандек. Айрим спортчилар ўта муҳим ўйин олдидан, янги кийим, пойабзал кийишмайди. 1994 йилги ўзбек футболининг Осиёни забт этгани  бутун қитъа футболи жамоатчилигини ҳайратда қолдирганди. Ёдимда, қитъамизнинг энг кучли жамоаларидан саналган Жанубий Корея термаси билан ярим финалда ўзаро рўбарў келиши керак эди. Мусобақа даврида ҳар куни кечқурун Ўзбекистон спорт делегациясининг ишчи штабида йиғилиш ташкил этиларди. Ҳар бир спорт турига бириктирилган масъул мутахассис ўз йўналишида спортчиларнинг қайд этган натижалари хусусида ҳисобот беришарди. Шунда терма жамоа катта мураббийи Рустам Акрамов кириб, дарвозабонимиз Юрий Шейкиннинг қўлқопини ҳаммани олдига ташлади ва иккита дарвозабонга битта янги қўлқоп харид қилиниши зарурлигини таъкидлади. Рости, тажрибали посбоннинг қўлқопини кўриб, кўнглим ранжиганди. Нега десангиз, қўлқоп йиртилиб кетган, ундан дарвозабоннинг бармоқлари чиқиб туриши аниқ эди. Энг қизиғи, Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали дарвозабони Юрий Шейкин турнир ярим финалига қадар кечган барча баҳсларни мана шу йиртиқ қўлқопларда ўтказган экан. Спортимиз раҳбарлари мазкур масалага жиддий ёндошди. Хуллас, эртаси куни Ўзбекистон спорт делегациясининг таржимони Малик Бобоев билан Юрий Шейкинга қўлқоп харид қилиш учун истиқомат қилаётган “Олимпия қишлоғи”дан Хиросима шаҳрига отландик. Дўконлардан бир амаллаб топдик, терма жамоамиз дарвозабонига олиб келиб бердик. Ўта муҳим ўйинда тажрибали посбонимиз ўша янги қўлқоплардан фойдаланди. Ёдингизда бўлса, учрашув давомида корейслар тинимсиз ҳужумлар уюштириб, тўлиқ устунликка эга бўлишди. Аммо, Юрий Шейкиннинг юксак маҳорати сабаб дарвозамиз даҳлсизлиги сақлаб қолинганди. 90 дақиқа мобайнида тажрибали посбонимиз рақиб футболчиларининг йўллаган зарбасини бирор марта ҳам ушламай, қайтариб юборган. Чунки, янги қўлқоп Юранинг “синови”дан тўлиқ ўтмаганди... Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, ўша ўйин куни ҳавонинг жуда салқинлиги ҳам майсанинг ҳолатига таъсир ўтказганди.  Хуллас, тарихий учрашувнинг 65-дақиқасида Азамат Абдураимов томонидан йўлланган “айёрона зарба” натижасида кореяликлар дарвозаси ишғол этилганди. Ягона гол терма жамоамизни финалга олиб чиққанди.



Рости, шу куни Шейкин бор иқтидорини намойиш этди. Аммо майдонга тушган футболчиларимизнинг ишончли ўйини самараси ўлароқ муваффақият қозонгандик. Йигитларимиз гўёки, бир танадек ҳаракат  қилишганди. Умуман олганда, спортда ҳам футболда ҳам омад катта роль ўйнайди. Ўша баҳсни ёдга оладиган бўлсак, иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббус рақиб томонида эди. Уларнинг дарвозасига деярли тўп ҳам бормаганди. Табиийки, бу ҳолат корейс дарвозабонининг “ўйиндан ташқари ҳолат”да қолиб кетишига, совқатишига олиб келди. Айтайлик, кореяликлар посбони тўпни ушлаб, доимо ҳаракатда бўлиб турганида балки Азамат Абдураимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ушлаб олган бўлармиди?! Буни ҳам омадга йўйиш мумкин, тўғрими? Яна бир қизиқ жиҳат. Жанубий Корея ва Япония қўшни давлатлар ҳисобланади. Шу боис ярим финал учрашувини кузатиш учун Жанубий Кореядан жуда кўп мухлислар ташриф буюришганди. Стадионнинг яримини айнан кореялик ишқибозлар ташкил этарди. Ўйин мобайнида улар ўзлари билан олиб келинган 30 дона дўмбирасини тинимсиз чалиб, бутун стадионни ларзага келтиришарди. Ўзбекистонлик ихлосмандлар эса камчилик эдик. Мусобақаси йўқ бўлган спорт тури вакиллари стадионга келишди, холос. Корейслар билан ўзаро келишиб, битта барабанини сўрадик. Биз ҳам улардан қолишмай, тинимсиз йигитларимизни қўллаб-қувватлаб тургандик. Бироқ биринчи таймдан сўнг танаффусда улар биздан дўмбирасини олиб қўйишди. Бу эса мезбонларга ёқмади. Чунки, шу турнирнинг чорак финалида “кун чиқар юрт” футболчилари айнан корейсларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Шу сабабли “аламзада” маҳаллий ишқибозлар кам сонли мухлисларимиз билан ёнма-ён туриб, соф ўзбек тилида “ЯШАСИН, ЎЗБЕКИСТОН”, “ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН”, дея футболчиларимизни қўллаб-қувватлашганди. Мусобақа давомида барча спорт делегациялари “Олимпия шаҳарчасида” истиқомат қилишарди. 1994 йил 16 октябрь куни финал ўйинига кетяпмиз. 9-қаватдан лифтдан корейслар устози Анатолий Бишовец билан бирга тушдик. Россиялик таниқли мураббий ўз вақтида собиқ Иттифоқнинг бир нечта клубларини бошқарган. Унинг бошчилигидаги собиқ СССР олимпия терма жамоаси Сеул шаҳрида ўтган 1988 йилги ёзги олимпия ўйинларининг футбол турнирида бош совринни қўлга киритганди. Ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш россиялик мутахассис - “ҳа, ўзбеклар бугун Хитойни енгасизларми?”, деб савол берди, ўшанда мен “энг кучли чемпионликка асосий даъвогар Жанубий Кореядек номдор термани доғда қолдирдикку, хитойликлар нима бўлибди, улар бизга рақиб эмас ва терма жамоамиз албатта зафар қучиб, олтин медалларга эга чиқади”, - дея жавоб бергандим. Ўз ўрнида, Анатолий Бишовец бўлажак финалда жамоамизга омад тилади ва Ўзбекистоннинг ғалаба қозонишига шубҳаси йўқлигини таъкидлади. Муҳими, ҳал қилувчи баҳсда йигитларимиз бор маҳоратини ишга солиб, чин юрти футболчиларини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришган эди. 30 йил аввалги зафарли лаҳзалар шукуҳи эса қалбимизда бир умрга муҳрланиб қолган. Айнан мазкур ғалаба орқали Осиё аҳли ва бутун дунё жамоатчилиги ер юзида ўз тарихига эга Ўзбекистон деган давлат борлигини билишди, юксак салоҳиятли маҳоратли спортчиларга эга эканлигини, улар билан келгусида ҳисоб-китоб қилиш лозимлигини англаб етишганди. Хиросима шаҳри спорт иншоотларида кечган Осиё ўйинларидаги иштироки, қўлга киритилган совринлар орқали жаҳон аҳли мустақил Ўзбекистонимизни таниганди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5-ўринни эгаллаганди. Назаримда, барча спорт делегациямиз аъзоларининг бирлиги жамоамиз муваффақиятини тақдим этди.

Минг афсуски, ҳозирда “Хиросима-94” қаҳрамонларидан бири Юрий Шейкин орамизда йўқ. 2011 йили бешавқат ўлим уни орамиздан олиб кетганди. Илоҳим, унинг охирати обод бўлсин. Биргина ўйинда бор истеъдодини кўрсатган Юра Шейкин узоқ йилларга татийдиган унутилмас лаҳзалар ва қувончли онларни тақдим этиб кетди. Кези келганда, ўзбек спортида марҳум Юрий Шейкиндек юрт шаънини шахсий манфаатдан устун қўядиган фидоийлар сони янада кўпайиб боришини истардим. Гоҳида ҳайрон қоламан: бирор бир футболчи янги клуби билан шартнома тузишдан олдин молиявий масалалар бўйича келишиб олишни хоҳлайди. Қачонки, Ватан Обрўси ҳамма нарсадан юқори турсагина халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришса бўлади. Бугунги ёш спортчиларни, иқтидор эгаларини ватанпарварлик руҳида тарбияласак олдимизга қўйилган ҳар қандай вазифани уддалай олишимизга ишончим комил. Негаки, Ўзбекистон истеъдодларга бой макон ҳисобланади (Давоми бор).

Сўнгги сўз ўрнида: Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган 1994 йилги Осиё ўйинларида 135 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз 11та олтин, 12та кумуш ва 19та бронза медалларини қўлга киритган. Умумий ҳисобда 42та медални қўлга киритган делегациясиз 5-ўриндан жой олганди.

Миржалол Норматов суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
16 окт 14:22:43
Shahrullloh Shamshidinov
Шу тариқа, "оқ бўрилар"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади. Термамиз 403 кундан бери ўйинда ютқазмаяпти (Қатарга қарши учрашув ҳам дуранг деб ҳисобланади).

Сречко Катанец шогирдларининг ушбу серияси 20 ўйинга етди. Ҳамюртларимиз охирги бор 2023 йил 9 сентябрда АҚШга қарши беллашувда мағлуб бўлган эди. Бу борада вакилларимиз 1-ўринда, Сенегалда 15 та мағлубиятсиз серия бўлса, Испанияда бу серия 14 ўйинга етди.
   
17 окт 00:34:07
Davronbek Abduvaliev
Ха ўн саккиз яшар бола эдик, ўша даврлар хамон кўз ўнгимда.
   
17 окт 00:33:46
Davronbek Abduvaliev
Ха ўн саккиз яшар бола эдик, ўша даврлар хамон кўз ўнгимда.
   
16 окт 18:00:29
Бахтиёр Ашуров
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хиросимадаги ғалабадан сўнг, Япония футбол федерацияси дарҳол Ўзбекистон мтж ни ўртоқлик ўйинига таклиф қилганди. 1995 йили улар 1:0 ҳисобида устун келишган. Умуман олганда кучли терма жамоалар аралаш таркибда келган, Ўзбекистон эса асосий таркибни ўйинларга ташлаган. Биринчи ўйинимиз Саудияга қарши эди. Эсимда, ахборот кўрсатувини интиқлик билан кутганим. Шунда спорт хабарларида Ўзбекистон 4:1 га ютди, ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади, дейишганди. Хурсанд бўп кетгандим. Сабаби саудлар 3 ой аввал АҚШда жаҳон чемпионатида Бельгияни ютган ўйинини кўргандим. Овайран деган ўйинчиси бўларди....
Ўша йиллар карейслар ваҳийиалий эди. Японлар ҳам, корейсларда тенглаша олмасди!
   
16 окт 17:54:09
Бахтиёр Ашуров
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хиросимадаги ғалабадан сўнг, Япония футбол федерацияси дарҳол Ўзбекистон мтж ни ўртоқлик ўйинига таклиф қилганди. 1995 йили улар 1:0 ҳисобида устун келишган. Умуман олганда кучли терма жамоалар аралаш таркибда келган, Ўзбекистон эса асосий таркибни ўйинларга ташлаган. Биринчи ўйинимиз Саудияга қарши эди. Эсимда, ахборот кўрсатувини интиқлик билан кутганим. Шунда спорт хабарларида Ўзбекистон 4:1 га ютди, ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади, дейишганди. Хурсанд бўп кетгандим. Сабаби саудлар 3 ой аввал АҚШда жаҳон чемпионатида Бельгияни ютган ўйинини кўргандим. Овайран деган ўйинчиси бўларди....
Эсимда. Фақат уч ўйинни олиб берганди. Биринчи тур Саудия, ярим финал Ж. Корея ва финал Хитой. Ўшанда арабларни Ж/Чда қатнашган саккиз футболчиси келмаган!
   
16 окт 17:36:33
Soccerland777
Хиросимадаги ғалабадан сўнг, Япония футбол федерацияси дарҳол Ўзбекистон мтж ни ўртоқлик ўйинига таклиф қилганди. 1995 йили улар 1:0 ҳисобида устун келишган.
Умуман олганда кучли терма жамоалар аралаш таркибда келган, Ўзбекистон эса асосий таркибни ўйинларга ташлаган.
Биринчи ўйинимиз Саудияга қарши эди. Эсимда, ахборот кўрсатувини интиқлик билан кутганим. Шунда спорт хабарларида Ўзбекистон 4:1 га ютди, ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади, дейишганди. Хурсанд бўп кетгандим. Сабаби саудлар 3 ой аввал АҚШда жаҳон чемпионатида Бельгияни ютган ўйинини кўргандим. Овайран деган ўйинчиси бўларди....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика