UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  0 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  2 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15

Бешта тўп фарқи билан ғалаба қозонган жамоага техник мағлубият ёзилди Янгиликлар

Бешта тўп фарқи билан ғалаба қозонган жамоага техник мағлубият ёзилди

"Санфречче Хиросима" ходимларнинг эътиборсизлиги туфайли техник мағлубият қабул қилиб олди.

Алишер Никимбаевнинг маълум қилишича, ОФК Интизом қўмитаси Япониянинг "Санфречче Хиросима" клубига иккинчи Чемпионлар лигасининг чорак финал биринчи баҳсида Сингапурнинг "Лайон Сити Сейлорс" жамоасига қарши ўйинда техник мағлубият ёзди.

Ўйин вақтида "Санфречче" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди, аммо иккинчи таймда улар француз футболчиси Валери Жерменни майдонга туширишди ва у ҳатто бешинчи голнинг муаллифига айланди. Бироқ маълум бўлишича, ўтган йили Жермен Австралиянинг "Макартур" клубида сафида "Сентрал Кост Маринерс"га қарши ОФК Кубоги ўйинидан кейинги жанжалда иштирок этгани учун учта ўйинга дисквалификация қилинган эди.

Жермен "Санфречче"га февраль охирида ўтган ва эҳтимол, япон клубидагилар унинг Осиё клуб турнирларидаги ўйинлари тарихини текширишга улгурмаган. Натижада 6:1 ҳисобидаги ғалаба 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга айланди. Энди чоршанба куни Сингапурда бўладиган жавоб ўйинида "Санфречче" яна катта ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика