Икарди 9 та ўйиндан сўнг, яна "Интер" машғулотларига қайтди
26 мар 2019 23:51
Янгиликлар
Икарди 9 та ўйиндан сўнг, яна "Интер" машғулотларига қайтди
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
26 ёшли форвард 13 февралдан бери майдонга тушмай келяпти. Ўша куни аргентиналикдан жамоа сардори боғичи олиб қўйилган ва дарвозабон Самир Ҳандановичга ишониб топширилган эди.

"Интер" Икардисиз 9та учрашув ўтказди. Расмий сабаб сифатида футболчининг тиззасидан олган жароҳати келтирилмоқда. Навбатдаги баҳсни "Интер" жамоаси Римнинг "Лацио" клубига қарши ўтказади. А Сериянинг 29-тур марказий учрашуви 31 март санасида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар